- Курилди: 1182
У қирғизистонлик Акрам билан таниш эди. Оғуфурушлар бир-бирларига жуда ишонишарди. Одатдаги келишув бу гал бошқачароқ кечди.
- Андижонда атиргул ва лимон кўчатлари кўп эмиш, 200 туп керак эди, - деди телефонда Акрам.
- Менга эса... - Бахтиёрнинг гапи оғзида қолди.
- Тушундим, кўчатларни олиб келавер, ҳисоб-китобини кейин охирига етказаверамиз, - уқтирди Акрам.
- Курилди: 1144
Уларнинг нопоклиги фош этилди
Ҳалоллик инсоннинг нарзини тўқ, нафсини тийиқ қилувчи энг зарур фазилат. Кимки, шу фазилатга эга бўлмаса, ўзини ўтдан-чўққа уради, янаям аниқроғи, нопоклик кўчасига кириб, нафсининг қулига айланади. Бироқ охир-оқибат шармандаю, шармисор бўлади. Худди Жўрабек Жуманов ва Фарҳод Йўлдошевдек.
- Курилди: 1107
Саёҳатхон Йўлдошева Қирғизистон Республикасининг Баткент вилоятидаги Лайлак туманининг Исфана шаҳрида яшайди. У шу йилнинг 29 март куни Ўзбекистондаги қариндошларини кўриш учун сафарга чиқди. Афсуски, у "Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида"ги қонунининг 12-моддасида кўрсатилган "давлат чегараси орқали шахсларни ўтказиш белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади" ва 45-моддасида: "давлат чегараси тўғрисидаги қонунини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар" деган қоида талабларини менсимади. Фарғона вилоятининг Фарғона тумани Водил қишлоғи билан чегарадош ҳудуддан ўзбек-қирғиз чегарасини ёриб ўтиб, қонунга хилоф ҳаракат қилди. Сўнгра У. Жумабоевнинг "Нексия"сига ўтириб, саёҳатни давом эттиради.
- Курилди: 1002
Нафс - инсоннинг ичидаги кўзга кўринмас ёв. Унинг қутқусига учган кимса, ўзича "мазза" қилаётгандек ҳолатни туяди-ю, аслида тубанлик ботқоғига ботаверади. Охир-оқибат сири фош бўлгачгина гўё кўзи очилади. Агар у виждонини бутунлай йўқотмаган бўлса. Афсуски, баъзилар осонгина нафс бандасига айланиб қолишади. "Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади" деган халқ нақлини ҳеч хаёлларига келтиришмайди.
- Курилди: 935
Йўловчиларни ўз вақтида тинч-омон манзилларига етказиш темир йўл транспорти ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу, аслида жуда масъулиятли вазифани айни вақтда бошқаларга ҳам тааллуқли томонлари ҳам бор. Яъни автомобилда ёки пиёда ҳаракатланаётганларнинг темир йўл кесишмаларидан ўтиш тартиб-қоидаларига риоя қилишларига бевосита боғлиқдир.