ХОТИРАНИ ЯХШИЛАЙДИГАН МАҲСУЛОТЛАР

Розмарин – диққатни кучайтиради ва уни жамлашга ёрдам беради. У чой ёки таомларга қўшиб истеъмол қилинади.

Куркума – таркибидаги куркумин мия ҳужайраларини янгилайди ва хотирани мустаҳкамлайди. У сут ёки иссиқ ичимликларга қўшиб ичилади.

Қора шоколад – мияда қон айланишини яхшилаб, тез фикрлашга ёрдам беради. Кунига 20-30 гр етарли.

Бодом – узоқ муддатли хотирани мустаҳкамлайди. Эрталаб оч қоринга 5-7 дона ейилади.

Қизил лавлаги – мияда қон айланишини меъёрлаштириб, диққат ва хотирани қувватлайди.

 

 

ОЁҚ ПАРВАРИШИ СОҒЛИҚ ГАРОВИ

Ҳафтада бир марта оёқларингизни сиркали сувда ванна қилинг. Бунинг учун илиқ сувга бир стакан олма сиркаси ва бир томчи эфир мойи (масалан, лаванда) қўшилади. Оёқлар шу сувга 25 дақиқа солиб турилади.

Бу муолажани ҳафтада бир мартадан қўллаб борилади. Натижада товон ёрилиши, оғриқлар барҳам топади.

Нохуш ҳидни йўқ қилади, замбуруғ инфекциясини даволайди, терини юмшатади.

Махфират ҚЎЧҚОРОВА,

врач.