"Оромгоҳ" маҳалласининг "Афросиёб" кўчасида жойлашган "Вилоят саломатликни қайта тиклаш шифохонаси" ўрнида 2024 йилги Инвестиция дастури асосида Янги Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси биноси қад ростлади.
Бу ер эндиликда туман аҳлининг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган масканга айлантирилди ҳамда замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлдирилди.
Тақдимотда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, туман сектор раҳбарлари, фаоллар ва тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Вилоят раҳбари Наманганда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини алоҳида таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.