Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиали касаба уюшма қўмитасининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши раиси Аббосхон Мамадалиев очди ва олиб борди. Анжуманда жамоа шартномасининг 2023-2024 йилларда бажарилиши юзасидан иш берувчи номидан директор ўринбосари Санжарбек Турдиев, касаба уюшма қўмитаси раиси Акрамжон Жумабоевларнинг маърузалари тингланди. Касаба уюшма қўмитасининг икки йиллик фаолияти бўйича ҳисобот тақдим этилди. Делегатлар қўмита фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар. Муқобиллик асосида ёпиқ овоз бериш усулида ўтказилган сайловда қўмита раислигига Наманган шаҳар ТТЁ бўлими мудири Одилжон Норбўтаев ҳамда қўмита аъзолари, тафтиш комиссиясининг янги такиби сайланди.
Конференцияда касаба уюшма қўмитасининг 2025 йил учун устувор йўналишлари белгиланди.