1948 йил 7 апрелда Жаҳон соғ­лиқни сақлаш ташкилотига асос солинди. Шу боис ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида нишонланмоқда. Ўзбекистон ҳам 1992 йил 25 майда ЖССТга аъзо давлатлар қаторидан ўрин олди.

 

Саломатлик кунини нишонлашдан мақсад аҳолига соғ­лиқ улуғ неъмат эканлигини англатишдан иборат. Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари томонидан МФЙ, таълим даргоҳлари ҳамкорлигида аҳоли орасида жисмоний фаоллик, соғлом турмуш тарзи малака ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. "Саломатлик учун 5000 қадам", "Миллий ўйинлар – саломатлик гарови" каби мавзулардаги куч-қувват ва завқ-шавқ бағишловчи лойиҳалар юртдошларимизда катта таассурот қолдирди.

 

Шунингдек, мутахассислар нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлик семириш, саратон ва юрак-қон томир касалликларига йўлиқтириши ҳақида давра суҳбатлари ташкил этдилар.

 

Дилором МАМАТХОНОВА.