"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти Наманган бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Унга кўра, ижтимоий шерикчилик ҳамда жамоатчилик назоратининг илғор усул ва шакллари кенг татбиқ этилади. Биргаликда аҳолининг соғ­лиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби кўплаб йўналишлар қамраб олинган режа ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. НТТлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, "Миллат саломатлиги" анжуманлари ва бошқа саломатликка оид тадбирларни изчил ташкил этишга устувор аҳамият қаратилади.

 

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати вилоят бўлими раҳбари Наргиза Муҳаммадиева ҳамда Саломатлик ва стра­тегик ривожланиш инс­титути Наманган бўлими бошлиғи Дилором Маматхонова томонидан имзоланган меморандум шу йил 4 апрелдан кучга кирди.