РШТЁИМ Наманган филиалида ана шу мавзуда семинар ўтказилди. Унга вилоят даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорлари таклиф этилди.
Филиал директори Умиджон Муҳиддинов муассасада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, беморлар ва уларнинг яқинларига мулоқот учун имкониятлар яратиш, фаолиятни тегишли қонунчилик талаблари асосида ташкил этиш, хусусан, шифохонада коррупциявий кўринишларга йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунча берди.
Жумладан, касалхонада туну кун ишлайдиган 88-040-05-81 рақамли "Ишонч телефони" ташкил этилган. Барча бўлимлардаги жараёнлар видеокамера орқали назорат қилинмоқда. Мунтазам равишда сўровномалар ўтказиб, тиббий хизмат кўрсатишдаги муаммо ва таклифлар ўрганиб борилмоқда. Манфаатлар тўқнашувининг ҳар қандай кўринишларига изчил барҳам берилмоқда.
Савол-жавоблар чоғида тиббиётда коррупциянинг пайини қирқиш юзасидан фикрлашиб олинди. Бир қатор қимматли таклифлар ўртага ташланди.
Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов иштирок этиб, тизимда қонунийликни таъминлаш, беморларга сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш, коррупциявий ҳолатларга асло йўл қўймаслик юзасидан тегишли топшириқлар берди.
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!
Соғлиқни сақлаш тизимида коррупция аломатлари, порахўрлик ва тамагирликка дуч келсангиз, 69-234-33-64, 69-234-32-18 рақамли ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИга қўнғироқ қилишингизни сўраймиз!
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ.