Наманганда наркотикларни назорат қилиш қўмитасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган режасига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фаолияти бўйича ўрганишлар ва унинг якунига бағишланган семинар ўтказилди.

 

Унга назорат ишлари олиб борилган муассасалар мутасаддилари, фармацевтлар, дорихоналар вакиллари таклиф этилди.

 

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов соҳага оид қонунчилик, уларга амал қилиниши ҳолати юзасидан РИО ва РИАТМ Наманган филиали, руҳий-асаб касалликлари шифохонаси, Попдаги "Мурувват" интернат-уйи, ВКТТМ, Наманган шаҳри, Давлавтобод, Учқўр­ғон, Мингбулоқ, Чуст туманлари даволаш-профилактика муасаасаларидаги ўрганишлар таҳлилига тўхталди.