Вилоят марказидаги "Афсоналар водийси" тематик парки эрталабданоқ тиббиёт ходимлари билан гавжум бўлди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари тиббиёт бирлашмалари тизимидаги муассасаларнинг вакиллари бу ерда ҳозир бўлдилар.
Соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган тадбирда аҳоли фаровонлигининг муҳим шарти ҳисобланган жисмоний чиниқиш, айниқса пиёда юришни оммалаштириш муҳимлиги таъкидланди. Кўп сонли тиббиётчилар "5000 қадам" шиори остида парк бўйлаб яёв юриш машқини бажардилар. Уларнинг ибрати аҳоли вакилларини соғлом ҳаёт сари етаклашига ишончимиз комил.
Тўрақўрғон туманида "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" умуммиллий ҳаракати доирасида , "Спорт билан ҳамнафас ҳаёт кечиринг" ҳафталиги ва Саломатлик куни" доирасида қатор соғломлаштириш тадбирлари ўтказлмоқда. Бу жараёнлар савдо шохобчаларида ҳам давом эттирилмоқда.
Абдулла ҒОЗИЕВ.