ёхуд 30 йиллик назмий жавоҳир

Туркий назм ва ўзбек мумтоз сўз санъатининг нодир намуналари мутолаасига болаликдан ошноланган Исоқхон тўра умр бўйи адабиётнинг туйғуларга йўғрилган кичик жанрида қалам тебратиб, ўзига хос бадиий мерос қолдиришга интилди. Гарчи, мукаммал девон тартиблашга муваффақ бўлмаган бўлса-да, унинг назмий жавоҳирлари жамланмасини шартли равишда девон деб аташга арзийди. Шу боис, Ибратнинг меросини теран тадқиқ этган Улуғбек Долимов "30 йиллик наз­мий ижодининг мажмуи бўлмиш "Девони Иб­рат"ни яратди" деганида нақадар ҳақ эди.

Конституциямиз Қабул Қилинганлигининг 25 йиллиги олдидан

Давлат, жамият ва инсон муносабатлари ҳаётимиз барқарорлигини, бугунимиз ва эртамизнинг нурафшонлигини кафолатловчи энг муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир давлат ўзининг ҳуқуқий-сиё­сий ҳужжати - ўз Конституциясига эга бўлиши шарт. Бу ҳаётий ҳақиқатни инкор этиш таназзулга олиб боради. Аксинча, ўз вақтида қабул қилинган тўкис бош қонун тараққиётга тўла йўл очади. Биз ҳур Ўзбекистонимизда чорак асрдан буён шуни чуқур ҳис этиб, яққол кўриб яшаяпмиз. Шоир Зиёвиддин Мансур:

Асосий қонуним!

Эй, пурмазмуним!

Эй, эл-юрт шаъни нақш этилган китоб!

Сен - менинг ҳуқуқий дорилфунуним,

Сен - бахтим уфқида балққан офтоб!

    Вақтнинг бетин олға югуриши бугунни кечага айлантиради, кечани биздан тобора узоқлаштиради, бора-бора ўтмишни қадимлайверади. Шунга қарамай, кўҳна мозий биздан қанча йироқламасин, унинг макон манзарасию, халқининг ҳаёт тасвирини китобий битиклар ўз бағрида асрлардан асрларга қайтараверади. Вақт уни ўчиришга, унуттиришга асло қодир эмас. Боиси, серсалоҳият инсонлар бунга асло-асло йўл бермайдилар. Худди Исҳоқхон тўра Ибратдек.

 

Биринчи Президентимиз портрети олдидаги ўйлар

 

Ассалом, бобожон! Гап кўп кўнглимда. Ҳамон ёдимдасиз юрган йўлимда. Қилган ишларингиз ўнгу сўлимда. Эъзозу эҳтиром эркин элимда. Фахр уйғотади ҳар вақт дилимда.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ўрта тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг амалиёт синовида энг юқори балл  тўплашга эришган тиббиёт ҳамширалари ва фельдшерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.