- Курилди: 415
Конституциянинг VIII боби фуқароларнинг "Сиёсий ҳуқуқлар"ини ўз ичига олган. "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади...". Биз яхши биламизки, бу борада кейинги йилларда бир неча янги қонунлар яратилдики, уларнинг барчаси Конституциянинг юқоридаги 32-моддасига ҳамоҳангдир.
- Курилди: 667
Наманган вилоятида аҳолига кўрсатилаётган шошилинч тиббий хизматни давр талаблари асосида ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Куни кеча соҳа автотранспорт парки Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 10 та HYUNDAI реанимобиллари билан бойитилди.
- Курилди: 475
Маълумки, "Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонунга асосан ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида мамлакатимиз саломатлик посбонлари касб байрамларини нишонлайдилар. Шу боис 12 ноябрь куни Наманган шаҳридаги "Шодиёна" тантаналар мажмуида вилоятимиз соғлиқни сақлаш ходимлари учун байрам тадбири ўтказилди. Унга соҳа фидойилари, тиббиёт фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари, ОАВ ходимлари таклиф этилди.
- Курилди: 317
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиши тартиби жорий қилинди.
- Курилди: 342
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда вилоятимизда давра суҳбати ташкил этилди.