- Курилди: 975
Халқимиз соғлиги - юртимизнинг нафақат бойлиги, балки бугунги ва эртанги тараққиётини таъминлаб турувчи энг муҳим омилдир. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ бошланган тиббиёт тармоғидаги ислоҳотлар айни дамда янада жадаллаштирилгани, янги босқичга кўтарилгани мамлакатимизда инсон манфаатлари устуворлигининг шарофатидандир. Шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари соҳамизга алоҳида эътибор билан қараётганликлари эса бизлар ислоҳотларимизнинг фаол ижрочисига айланишимиз, ўз жамоаларимизда кеча-кундуз тиним билмай ишлашимиз зарурлигини тобора чуқурроқ англатиб турибди. Бошқача айтганда, кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликка яраша бутун куч-ғайратимизни халқ саломатлигини сақлашга ҳеч аямай сарфлашимиз шарт. Ахир биргина 2017 йил давомида республикамиз миқёсида соҳамиз ривожи учун кенг қамровли, ниҳоятда муҳим вазифалар изчил бажариб келинмоқда. Бу борада қабул қилинган 30 га яқин Президент Фармон ва қарорлари барчамизга дастуриламалдир.
- Курилди: 913
Фуқаролик аслида оддий атама эмас. Инсонга ўзи яшаётган давлатнинг қайси ҳудудида бўлмасин, фуқаролари учун Конституциясида белгиланган барча ҳуқуқлардан ҳамюртлари қатори тенг фойдаланиш имконини берувчи ҳолатни юзага келтиради. Шу жиҳатдан ҳам фуқаролик ҳар биримизда фахр уйғотади. Айни чоғда 20-моддада қўйилган талаб ўзининг манфаатига ҳам, ўзганикига ҳам дахлдор. Яъни, бошқалар унинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаслигини таъминлаб туради. Путур етказганларга эса, тегишли қонуний чоралар кўрилади. Давлатимиз ўз фуқароларига ҳамиша ғамхўр. "Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди" (22-модда).
- Курилди: 997
Вилоятимиз бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) жадаллик билан жорий этилмоқда. Яқинда вилоят марказидаги барча оилавий поликлиникаларда "Электрон поликлиника"лар фаолият кўрсата бошлади.
- Курилди: 1139
Чортоқ туманида тиббиёт соҳасига оид ғоят муҳим вазифаларга бағишланган кўргазмали анжуман ўтказилди.
Тадбирнинг назарий қисми Чортоқ тиббиёт коллежининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Унга шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникалари бош шифокорлари, ҚВПлар бўйича координаторлари, тиббиёт бирлашмалари бош ҳамширалари ва маънавият тарғиботчилари таклиф этилди.
- Курилди: 935
дейди РШТЁИМ Наманган филиалининг шошилинч болалар хирургияси бўлими врач-ординатори Бахтиёр Жабборов.
У яқинда Австрия давлатида ўтказилган семинарда иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Изланувчан шифокорнинг "Ўзбекистонда болаларга паллиатив ва лапароскопияни қўлланилиши" мавзусида ўқиган маърузаси қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.