- Курилди: 1145
Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан миннатдорлик хати
Яхшиларнинг ёрдами билан ёлғиз аёл Лидия Григорьевнанинг соғлиги тикланмоқда.
Менинг қўлимга қалам тутишимга қўшним-60 ёшли ёлғиз аёл Лидия Файзулинанинг кутилмаганда оғир дардга чалиниши, унга вақтида кўрсатилган моддий мададу, тиббий муолажа туфайли ҳаёти хатарли хавфдан фориғлангани сабаб бўлди.
- Курилди: 757
ОШҚОЗОНОСТИ БЕЗИ ФАОЛИЯТИ БУЗИЛСА...
ЗУДЛИК БИЛАН ШИФОКОРГА МУРОЖААТ ЭТИНГ
Қандли диабет келиб чиқиши ва ривожланиш йўллари, клиник кўриниши ҳар хил бўлган бир гуруҳ касалликларни бирлаштиради. Уларга хос умумий белги қондаги қанд миқдорининг сурункали ошишидир. Ошқозон ости бези фаолияти бузилиши шунга олиб келади.
- Курилди: 819
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида фаол иш олиб борилмоқда.
- Курилди: 699
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Истиқлол йилларида барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз тиббиётида ҳам мислсиз ўзгаришлар юзага келди. Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ халқаро андозаларга мос, аҳолига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга қодир бўлган миллий соғлиқни сақлаш тизими шаклланди. Бинобарин, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти такомиллаштирилганлиги, шошилинч тиббий ёрдам тармоғи вужудга келганлиги, ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари қарор топганлиги, фармацевтика саноати ривожланганлиги юртдошларимиз соғлиғини муҳофазалаш даражасини янада ўстириш имконини берди. Шу билан бирга соҳа заҳматкашлари меҳнати муносиб рағбатлантирилмоқда.
- Курилди: 730
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиалида юқори малакали шифокорлар беморларни зудлик билан қабул қилиб, уларни қисқа муддатда соғлиқлари тикланиши учун астойдил жон куйдиришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочилари Елена Диеева билан Шоира Файзиевалар айниқса беморлар ҳурмат-эътиборини қозонишган. Ҳар икки тиббиёт ходими ҳамиша ўз постида ҳушёр туриб, бурчларига садоқат намунасини кўрсатиб касб байрамларини муносиб кутиб олишмоқда.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ тасвирга туширган.