- Курилди: 662
26-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ўғил-қизлар шифокорлар хизматидан беҳад мамнун бўлишди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, "Сен ёлғиз эмассан" Республика болалар фонди ҳамкорлигида Меҳрибонлик уйида ташкилланган навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ғоят уюшқоқлик билан ўтказилди. Наманган шаҳар кўп тармоқли ҳамда 6-оила поликлиникаларининг малакали мутахассислари болалардаги касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратдилар.
- Курилди: 703
Тонгдан оқшом қадар далада юришнинг ўзи бўлмайди. Саратоннинг жазирамасида пайкал қирғоғидаги дарахтларнинг соя-салқинидан паноҳ топиш мумкину, эрта баҳор ёки кеч кузакда совуқ ҳавогина эмас, изғиринли шамоллар далада суяги қотган, умри давомида тупроқ билан "тиллашиб" ризқ-рўз ундиришнинг уддасидан чиқиш ҳаракатида куйманадиган деҳқон учун илгарилари осон кечмасди. Бирининг оёғига бод ёпишса, бирининг ўпкаси шамоллаб, йўталдан азобланарди. Меҳнатдан ҳоримаганлар охири танасидаги дарднинг ҳуружидан ҳоришарди-да. Аҳмаджон ота билан Фазилатхон аялар ўтган асрнинг машаққатли йилларини бошдан кечирган, ҳурриятга ташна кетган инсонлар бўлишса-да, Турсунбойнинг яна тўрт ука-сингилларининг камолидан қувонишиб, беармон умргузаронлик қилиб ўтишган, десак асло янглишмаймиз.
- Курилди: 762
- дейди Поп туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг травматология бўлими мудири, «Йилнинг энг яхши травмотологи» номинациясининг вилоят ғолиби Икромжон Хўжаназаров.
- Курилди: 708
Бунинг учун ҳар бир киши газета-журналларга обуна бўлиши мақсадга мувофиқ.
Мустақил Ватанимизнинг эркин матбуоти ҳаётий янгиликлар жарчиси, кенг қамровли ислоҳотлар тарғиботчиси ва оммани ҳамиша эзгу мақсадлар рўёби учун ҳалол ва фаол ҳаракатга руҳлантирувчиси сифатида ўзини намоён этаётгани бағоят қадрли.
- Курилди: 1134
У Тўрақўрғон тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг врач-педиатри Саидахон Саидовадир.
Набирам Отабекнинг аҳволи бирдан танглашиб қолди. Шошилинч тиббий ёрдам зарурати туғилди. Тезда Тўрақўрғонга етказдик. Педиатр аёл ҳушмуомалалик билан кутиб олиб, бир ойлик чақалоқни обдон текширди-да, ҳамшираларни ёнига чорлаб, зудлик билан муолажага киришди. Ҳарорати баландлигидан, оғриқдан чинқириб йиғлаётган Отабекда кўп ўтмай ижобий ўзгариш сезилди. У тинчланиб, кўзларини очди. Ана ўша дақиқада кўнглимизга хотиржамлик югурди. Раҳмат-ей, дўхтир, набирамизнинг жонига оро киритдингиз! - деб юбордик беихтиёр.