- Курилди: 672
Вилоят суд тиббий-экспертиза бюросида устоз ва мураббийларга ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатиш анъанага айланган. Бюро эксперти Мирзаазим Рўзиевнинг 60 ёшлик қутлуғ айёми муносабати билан ўтказилган тантана ҳам ғоят ҳаяжонли ва мароқли кечди.
- Курилди: 961
Бунга қатъий амал қилишни тўла таъминлаш учун Наманган вилоят кардиология марказида ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирга вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари, кадрлар бўлими бошлиқлари ва архивистлари таклиф этилдилар. Ўқув-семинарни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов қисқача кириш сўзи билан очди.
- Курилди: 698
Буни саломатлик посбонлари Норин туманидаги ўқув-машқида яққол намойиш этишди.
"Шодлик" марказий ўйингоҳига кутилмаганда кўп сонли жароҳатланганлар келтирилдилар. Оммавий шикастланганларнинг барчаси тиббий муолажага муҳтож эдилар. Уларнинг нажоткорлари эса шу ерда ҳозиру нозир бўлишди ўша заҳотиёқ. Оқ халатли халоскорлар, яъни биринчи тиббий ёрдам отряди шахсий таркиби ва шошилинч тиббий бригада дала шароитидаги фаолиятини бажаришга киришди.
- Курилди: 743
Мустақилликни масъулият билиш, уни кўз қорачиғидай асрашга бурчдорлигини ҳамиша ёдда сақлаш ҳушёрлик ва огоҳликнинг ягона кафолатидир. Албатта, Ер Сайёраси саҳнида серривож мамлакатлар сафига қўшилиб, ҳамкорлиг-у, ҳамқадамликка эришаётган Ўзбекистонимизнинг довруғи баланд. Ҳаваслаганларда дўстона нигоҳ, дўстона муносабат устувор. Эътирофларнинг юксаклиги ҳам эътиборнинг юксаклигидан далолат. Жаҳон иқтисодий форуми томонидан эълон қилинган рейтингда иқтисодиёти энг тез ривожланаётган давлатлар орасида мамлакатимиз 5-ўринни эгаллагани кўнглимизни беҳад қувонтириши билан бирга янада астойдил меҳнат қилишга руҳлантиради. Бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулот етиштириш ҳамда тайёрлашга бўлган иштиёқимизни тобора кучайтиради.
- Курилди: 894
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон, унинг манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Боиси, унинг замирида ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш, миллатимизнинг янада соғлом бўлишидек эзгу мақсад мужассам. Айтиш лозимки, истиқлол йилларида юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини тубдан юксалтириш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони билан "Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг 1999-2005 йилларга мўлжалланган Давлат дастури" қабул қилиниши соҳада ўтказилаётган ислоҳотларнинг янада чуқурлашувига, шифокор меҳнатининг қадр топишига олиб келди.