- Курилди: 2389
Вилоятдаги барча бошқарма, идора, ташкилот, корхона ва
муассасаларда ўтказиладиган "Маънавият соати" машғулотлари учун
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли маърузаси мазмун-моҳияти.
- Курилди: 632
Зиёвиддин МАНСУР
(Ривоят)
Доно халқим азалдан чечан,
Ҳар бир нақли албатта ҳикмат.
- Аёлнинг қирқ жони бор, - деган
Нақлида ҳам бор катта ҳикмат.
- Курилди: 652
Китоб ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси тизимида ҳам муҳим тадбирлар ўтказилмоқда. Вилоятимиз шаҳар ва туманлари, ҳатто энг чекка ҳудудларидаги қишлоқлар, маҳаллалар ва ўқув даргоҳларида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари бебаҳо хазинамиз бўлмиш китобдан ёшларнинг баҳрамандлик даражасини оширишга қаратилган.
- Курилди: 859
Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига
Ўзбек халқининг буюк шоири, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоий (1441 - 1501) ғоят бой ва серқирра илмий-назарий меросга эга. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаёти, ўз даврининг муаммолари, фалсафий қарашлари ўзининг тўлиқ ифодасини топган. Улуғ шоир ҳам барча мутафаккирлар каби "Инсон қандай бўлиши керак?", "Яшашнинг маъноси нима?" - деган саволларга жавоб излаган. Назмда ҳам, насрда ҳам тенгсиз асарлар ярата олган. Уларда темурийлар даврининг долзарб фалсафаси ўз аксини топган.
- Курилди: 615
ЁХУД АДОЛАТЛИ ШАҲЗОДА
Тўрақўрғон туманидаги Ахси қишлоғи қадимий Ахси шаҳри ўрнида барпо бўлган. Бу ерда яшовчи аҳолининг кекса авлод вакиллари ўтирган давраларга кирсангиз, ўз-ўзидан шу гўшага темурий ҳукмдор Умаршайх мирзонинг Фарғона вилоятининг пойтахти мақомини бериб, унинг довруғини узоқ-узоқларга таратгани-ю, ўғли Заҳириддин Муҳаммад - Бобурнинг беғубор ва бетакрор болалик дамларини бағрига жо қилган қатор-қатор ривояту-ҳикоятларни тинглашдек мароқли лаҳзаларга ошно бўласиз. Ривоятларни ўйлаб тўқилганини яхши биламиз. Шундайлигига қарамай, уларда ҳам ҳақиқат парчалари "яшаши"ни адабиётшунослар ҳам, мозийшунослар ҳам таъкидлашади. Бироқ, тарихий ҳикоятларда эса тўқимадан кўра кўпроқ ҳаётийлик устувор. Буни инкор қилиш ҳақиқатга зид тасаввур уйғотишга уринишдан бошқа нарса эмас. Агар биз шу нуқтаи назардан қарасак, ахсиликлардан эшитган "Ур, Бобур" ҳикоямиз буюк аждодимизнинг болалиги ҳақидаги тасаввурларимизни янада бойитишига хизмат қилиши билан нечоғлик қимматли оғзаки асар эканини осонгина идрок этамиз.