- Курилди: 766
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда).
Луғат олти тилли: арабча, форсча, ҳиндча, туркча, сартча (ўзбекча) ва русча тартибланган. Шу боис, фойдаланувчилар ўртасида "Олти тилли луғат" номи ила оммаллашди. Ҳатто, қизиқувчиларнинг кўплигидан китоб қўлёзма нусхада кўчирилиб, мутолаа қилувчилар кундан-кун кўпайиб бораверган. Бунга бизнингча, тилшуноснинг русча ёзув тизимини билмайдиганларга ҳам қўл келиши учун рус ва Европа сўзларигача араб ёзувида берганлиги туфайли эришилган. Асар 53 саҳифадан иборат. 1000дан зиёд сўз жамланган. Икки қисмга бўлинган. Биринчи қисм алифбо тартибида тузилган. Ҳар ҳарфга алоҳида-алоҳида бобчалар бағишланган. Феълларнинг ноаниқ ва келаси замон шаклларининг аввал форсча, кейин арабча, туркча, сартча (ўзбекча), ҳиндча ва русча таржималари келтирилади. Қулайлиги кундалик турмушда, жонли сўзлашувда кўп ишлатиладиган сўзлар танлаб олинган. Одамлар тушунмайдиган архаик сўзлар йўқ ҳисоби.
- Курилди: 752
Юртимизда яшаб ўтган улуғ инсонлардан бой адабий-бадиий ва илмий мерос қолган. Улар авлодлар томонидан ўқиб-ўрганиб келинмоқда. Зеро, маънавиятимиз ривожи, халқимиз камолоти буларсиз тўкис бўлолмайди. Наманган заминида шундай эзгу ишга асқотадиган илмий-адабий дурдоналар яратган қалам аҳлининг сафи авваллари ҳам, бугун ҳам кенг. Уларнинг ижодига тобора эътиборни кучайтириб, изчил тадқиқ этиб, тарғиботи билан фаол шуғулланишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
- Курилди: 1108
Бундан ўн йил муқаддам мактабнинг 6-синфида ўқирдим. Адабиёт муаллимамиз Мактуба Ҳайдарова доскага "Мавзу: Эркин Воҳидовнинг ҳаёти ва ижоди" деб ёзишлари билан бизларга жон кириб кетди. Ҳаммамиз теран нигоҳларимизни устозга қаратдик. Улар машғулотга зўр қизиқиш билан турганимизни сездилар чамаси, дарров шоирнинг назмидан ёддан ўқий бошладилар:
- Курилди: 933
Бизга аёнки мамлакатимиз мустақилликдан аввал Шўролар тартибида яшаган. Барча жойда, айниқса давлат идораларида рус тилида ёзишув, мулоқот, йиғилишлар олиб борилган. Ўзбек тилимиз анча "қисилиб" қолган, худди "ўгайлатиб" қўйилгандек қисматга дучор этилган.
- Курилди: 992
Шифокордан шоир чиқиши камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодиса. Тарихдан шуни билар эдикки, русларнинг буюк ёзувчиси А.П. Чехов асли тиббиётчи бўлган.