- Курилди: 740
"Ҳаёт бор экан, давлат, эл-юрт бор экан, ўзинг туғилиб ўсган, ота-боболаринг хоки ётган, эртага фарзандларинг камол топадиган тупроқнинг ҳар бир қаричини муқаддас билиб, уни ҳимоялаш, зарур бўлса, бир йўла жон фидо этишга тайёр туриш керак". Президентимизнинг сўзлари ҳамиша ёшларни, ҳатто катталарни ҳам Ватан тинчлиги учун масъулликка даъват этиб туради. Зеро, Ватанни севмоқ иймондандир. Севиш эса ардоқлашдан, кўз қорачиғидай асраб-авайлашдан бошланишини ҳар биримиз яхши биламиз. Ватан ҳимоячилари деганда фақат форма кийган ҳарбий хизматчиларнигина тушунмаймиз. Шу Ватанда, шу заминда яшаётган бутун халқимиз, эркагу аёлларигача- ҳамма-ҳаммамиз Ватан тинчлиги учун масъулмиз. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган кун - 14 январь барчамизга бирдай қадрли байрам ҳисобланади.
- Курилди: 806
Туманда қисқа вақт мобайнида инвестиция Дастури асосида жаҳон андозаларига мос, ўзига хос усулда замонавий бинолар қад кўтарди, мукаммал таъмирланди. Улар "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди. Бу эса жамоани янги ютуқларга чорлади. Йил эса муваффақиятли якунланди. Қувончлиси, республикада ўтказилган "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши даволаш-профилактика муассасаси" кўрик-танлови Дипломи билан тақдирланди.
- Курилди: 616
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Содиқжон Абдуллаев билан учрашганимизда олий тоифали жарроҳ ва УТТ мутахассиси Шокиржон Убайдуллаев яқинда ўз соҳаси бўйича халқаро анжуманда қатнашиб қайтганини, янгиликлар ва илғор тажрибаларни амалда қўллаш борасидаги ишларга янада астойдил киришаётганини алоҳида таъкидлади. Бу эса бизда беихтиёр уни мулоқотга чорлаш истагини туғдирди.
- Курилди: 613
(Давоми. Бошланиши аввалги сонда)
Турсунпўлат Рустамов касби аслида шифокорлик бўлгани туфайли яна қадрдон соҳасига қайтишни афзал билди. У ўзи учун расмий идорада ишлашдан кўра, бемор одамлар дардини енгиллаштиришни муҳим ҳисоблади. 1994 йили Республика саломатликни тиклаш ва физиотерапия илмий-текшириш институти Наманган филиали кардиологларининг жамоасига қўшилди. Янги бўлимга раҳбарлик масъулияти зиммасига юклатилди. Ахир у ташкилотчи ва ташаббускор эканлигини анчадан буён амалда кўрсатиб келаётганди-да.
- Курилди: 590
Халқимиз асрлар оша адолатли давлат, эркин жамият ва фаровон ҳаётни орзу қилиб келган. Бундай улуғ мақсад-ғояларга эришиш тамойиллари истиқлолнинг дастлабки йилларида қабул қилинган Конституциямизда ўз ифодасини топган. Унинг 13-моддасида "Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади", дея эътироф этилган.