Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча даволаш профилактика муассасаларида "Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида шу йил 13-14 февраль кунлари "Ободлик кўнгилдан бошланади" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Вилоят диагностика марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014 - 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2221-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда амбулатор-поликлиника муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва ушбу йўналишдаги замонавий технологиялар амалиётини жорий этиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 2 ноябрдаги 420-сонли "Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги буйруғи ижроси бўйича амалий семинар ташкилланди. Унга вилоятдаги барча тиббиёт бирлашмалари, даволаш-профилактика муассасаларининг соҳага масъул мутахассислари таклиф этилдилар.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг бу галги йиғилиши "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Фармон ва Қарорлари талабларининг ижроси ҳамда "2015 - Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар, 2016 йилдаги вазифалар"га бағишланди. Шу ҳақида бош­қарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов маъруза қилди.

Маънавият бизлар учун ҳамиша долзарблиги билан ҳаётий эҳтиёжга айланганки, ҳеч бир соҳада усиз кутилган натижага эришиб бўлмайди. Инсонлар саломатлигининг посбонлари эса қанчалик юксак маънавият соҳибларига айланишса, даволанаётган беморлари халоскорларига, шунчалик ихлос қўйишади, меҳр боғлашади. "Тиббиёт ходимлари маънавияти китобида таъкидланганидай: "Тиббиёт ходими бемор билан мулоқотга киришар экан, унинг кўз ўнгида маълум маънода камчиликлардан холи, юксак ахлоқли инсон сифатида гавдаланиши зарур. Ўз ахлоқ нормаларини тўғри белгилай олмаган тиббиёт ходими бемор кўз ўнгида обрўсизланади. Обрўсини йўқотган тиббиёт ходими эса, табиийки, ўз бемори билан талаб қилинган савияда мулоқот қилишга маънавий ҳаққи бўлмайди. Тиббиёт ходими маънавияти деганда шахсиятдаги, тарбия ва одобдаги ҳамда амалиётдаги барча ижобий хатти-ҳаракатлар мажмуаси тушунилади". Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Маънавият ва маърифат Кенгаши амалга ошираётган тадбирлардан кўзда тутилган мақсад ҳам ана шундай.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг Маънавият ва маърифат Кенгаши 2015 йил учун белгилаган тадбирларининг изчил бажарилиши деярли таъминланди. Лекин бу соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар ҳали анчагина. Соҳага мутасаддилар масъулиятини тобора ошириш доимий долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Вилоят тиббий диагностика маркази анжуманлар залида ўтказилган семинарда худди шу масалага эътибор қаратилди.