- Курилди: 708
улар фидойи шифокорлардир
Кейинги пайтда "патронаж" атамаси тилдан тушмай қолди. Ростиси, ҳозиргача бу қадар оммалашмаганди. Бутун бошли март унинг номи билан боғланиши эса, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлом она ва бола" йилидаги ўзига хос саъй-ҳаракатларининг ёрқин ифодасига айланди. Албатта, бу борада шу кунларгача ҳам анча ишлар қилиб келинаётган эди-ю, ҳозиргидек тармоқдаги турли мутахассисларнинг бутун диққат-эътибори патронаж хизматига қаратилган эмас эди. Энди эса оқ халат кийган борки, даволаш-профилактика муассасаси хоналарида беморларни қабул қилиб ўтириш билангина чекланиб қолишмаяпти. Аксинча, хонадан чиқишиб, маҳаллаларга, ҳовли-хонадонларга йўл олишмоқда. Қўлларида тиббий асбоб-анжомлари, дори-дармонларигача бор.
- Курилди: 722
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида "Патронаж ойлиги" доирасида бажарилиши лозим бўлган ишларнинг илк натижалари ва келгусидаги вазифаларга доир таҳлилий кўргазмали анжуман бўлиб ўтди. Уни ВССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов бошқарди.
- Курилди: 720
"Патронаж ойлиги" доирасида ташкилланаётган тадбирлар Поп ва Чуст туманларида ҳам уюшқоқликда ўтказилмоқда.
- Туман кўп тармоқли поликлиникамизда 123 нафар ҳамшира фаолият олиб боряпти. Уларнинг 22 нафарини патронаж ҳамширалари ташкил этади. Биз ойлик ўтказилиши муносабати билан вилоят соғлиқни соқлаш бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда аниқ вазифалар олиб, ўзимиз ҳам ходимларимиз билан тадбирлар режасини туздик. 4 нафар доямиз ҳам малакали, ўз касбининг усталари хисобланишади. Тарғибот ишларини кучайтирганимиз, аҳолининг тиббий саводхонлиги ошаётгани боис барча ҳудудларимизда "Патронаж ойлиги"нинг биринчи ярмидаёқ юқори натижа кашф этиляпти, - деди кўп тармоқли марказий поликлиника катта ҳамшираси Сотқиной Қамариддинова.
- Курилди: 735
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залига бу гал патронаж ҳамширалари ва маҳалла фаоллари билан таклиф этилган эдилар. Бундан мақсад республика миқёсида ташкилланаётган танловнинг вилоят босқичини ўтказиш эди.
- Курилди: 649
Бу инсон олмослик оқ халатлилар
"ота"си Маъруфали Мамадалиевдир.
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда).
Маъруфали шошилинч равишда боланинг бўйнига тиғ теккизди. Мақсади кекирдагидан пастдаги трахеяни тешиб тушиб, металл найча қўйиш эди. Шунда ҳаво бемалол ўпкага киритиларди. Бахтга қарши жарроҳ кесилган бўйиннинг ичини пайпаслаганида - трахеяни бармоқлари тополмади. Икки-уч бор қидирганида умуртқа поғанасини сезди, холос. У таажжубда қотиб қолди. Лекин дарров ўзини қўлга олди. Вақт зиқлиги, ҳар дақиқагинамас, ҳар лаҳза ғаниматлиги учун устозлари ўқиш чоғида уқтирган кутилмаган нозик ҳолатларда қандай йўл тутиш зарурлигини эслашга уринди. Қарангки, кўз олдида хаёлан Тошкент тиббиёт ходимлари малакасини ошириш институти ўқитувчиси, лор бўйича республика бош мутахассиси, профессор Иброҳимов гавдаланди.