- Курилди: 678
Вилоят стоматология поликлиникасида ходимларнинг тиббий билим ва касбий малакасини ошириш мақсадида "Маҳорат дарси" ташкилланди. Уни бош шифокор Аҳмаджон Қосимов бошқарди. Дастлаб тадбирнинг мазмун-моҳияти билан стоматологларни қисқача таништирди.
- Курилди: 634
Саломатлик - инсон ҳаётининг асоси, бахти тўкислигининг етакчи омили. Шунинг учун соғлигига путур етган катта-кичикда эътиборга эҳтиёж кучаяди. Кўнглида далдага, ғамхўрликка муҳтожлик ортади. Айниқса, меҳнатга лаёқатни вақтинча йўқотган паллада соғлиги қайта тикланиши учун шифокорлар мададига таянади. Сўнгра, меҳнат тиббий экспертиза комиссиясига мурожаат этади. Биз адолатли хулоса чиқариб, унга вақтинчалик ногиронлик гуруҳи белгилаймиз, йўлланма билан реаблитация марказига юбориб, тўла соғломлашишига имконият яратамиз.
- Курилди: 576
Вилоят тиббий диагностика маркази мажлислар залида вилоят хирурглар уюшмаси йиғилиши ташкилланди. Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош жарроҳи Т. Мамадумаров кириш сўзи билан очди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Иминов соҳадаги ютуқларни таъкидлаш билан бирга бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни алоҳида кўрсатиб ўтди.
- Курилди: 683
А. Навоий номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ўрта тиббиёт, доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш республика маркази вилоят филиали ҳамкорлигида «Соғлом бола - соғлом оиланинг меваси» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкилланди.
- Курилди: 646
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқаролик жамияти институтларининг асосий бўғини бўлган маҳалла институти, ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва мавқеи тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ҳамда "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари икки ярим йил муддатга сайланади.