- Курилди: 849
Наманган шаҳар болалар шифохонасида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкилланган байрам тадбири ғоят ҳаяжонли кечди. Бош врач Абдусамат Исмоилов болажонларни самимий қутлар экан, уларни эл-юрт равнақи йўлида комилу фозил инсонлар бўлишига ишонч билдирди. Энг фаолларга муассаса касаба уюшмаси ташкилотининг чиройли, бежирим совғалари тарқатилди.
- Курилди: 1253
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 29 майдаги "Жаҳон Банкининг халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш (Саломатилик-3) лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2182-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида болалар соғлигини муҳофаза қилиш ва уларга кўрсатилаётган стационар хизматини ошириш бўйича вилоятимизда "Болаларга стационар ёрдами кўрсатиш" мавзусида ўқув семинари давом этмоқда.
- Курилди: 712
Тил - миллатнинг ўзлигини кўрсатувчи, ўзга халқлар билан алоқа боғловчи ғоят муҳим восита. Адабиёт эса миллат ҳаётининг, унинг кечаси, бугуни ва эртасининг ёрқин ойнаси ҳисобланади. Демак, тил ва адабиётга эътиборнинг юксаклиги - миллат маънавиятининг юксаклигини таъминлайди.
- Курилди: 652
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 30 майдан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида акция бошланди. Мамлакатимизнинг ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг етакчи олим-шифокорлари иштирокида саломатлик кунлари ўтказилмоқда.
- Курилди: 936
28 май куни вилоятимиз тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинарлар ташкилланди.