Вилоятимизда 5 - 7 май кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ана шу шиор остида ёшлар фестивали ўтказилди. Мазкур анжумандан мақсад ёшларни мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ва шукроналик туйғусини шакллантириш, ёшларни "оммавий маданият"нинг салбий таъсирларидан асраш, уларни халқимиз ҳамда миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Фестиваль кунлари ўндан ортиқ лойиҳалар асосида оммавий-маданий тадбирлар ташкил этилди. "Биз - соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" акция­си шулар жумласидандир.

Тиббиёт муассасаларида ҳам 9 май - Хотира ва қадрлаш куни - умумхалқ байрами олдидан турли саховат тадбирлари ташкилланди. "Мурувват" ва "Саховат" уйларидаги кўнгли ўксик инсонлар ҳолидан хабар олинди. Вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида уюштирилган маросимда эса соҳада узоқ йиллар хизмат қилган фахрий шифокорларга эҳтиром кўрсатилди.

Алишер Навоий номли вилоят мусиқали драма ва комедия театрида кўрик-танловнинг вилоят босқичи якунланди. Унда 12 нафар саломатлик пос­бони шу ойнинг сўнгги ҳафтасида Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун астойдил беллашди.

- Бугун шундай хужжат фарзанд кутаётган ҳамма аёллар қўлида бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасида"ги Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2221-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 219-сонли қарори асосида даволаш-профилактика муассасаларида фаол иш олиб борилаётир, - дейди вилоят аҳоли ре­продуктив саломатлик маркази раҳбари Юсуфжон Адашев. - Айниқса, Ўзбекистон - Германия ҳукумати ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳани КFW банки молиялаштирган. Марказимизда лойиҳа раҳбари ва миллий координатор ишлаши учун қулай шароитлар яратиб қўйилган.

Наманган шаҳридаги 3-оила поликлиникасида "Соғ­лом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган семинар ўтказилди. Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов олиб борди.