Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов олиб борди.

Тун билан кун тенглашган қутлуғ айёмимиз - Наврўзни ҳар йили кўнгилларимизда ўзгача орзиқиш билан кутиб олишга одатланганмиз. Ахир Наврўз бобо ва момоларимиздан мерос бўлиб келаётган қадриятдек қадри баланд байрамимиздир. Халқимизнинг кайфиятини аъло даражага кўтарадиган, одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибатини янада кучайтирадиган, чинакамига шарқоналиги билан катта-кичикнинг дилини яшнатадиган айёмимиз борлигига мингдан-минг шукроналар янграйди тилларимизда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари жамоалари ҳам баҳор айёми - Наврўзи оламни кенг миқёсда нишонладилар. Туманлар марказларида бўлиб ўтган тантаналарда туманлар тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ врачлик пунктлари вакиллари иштирок этдилар. Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида кечган оммавий сайлда эса вилоят даволаш-профилактика муассасалари ҳамда шаҳардаги шифохона ва поликлиникаларда хизмат қилаётган саломатлик посбонлари қатнашдилар.

ВССБ автокорхонаси жамоаси Наврўзни ҳар жиҳатдан муносиб кутиб олди. Ободонлаштириш ишларига эътибор кучайтирилди. Манзарали ниҳоллар ўтқазилди. Кўкмайса уруғи сепилди. Бинолар таъмирланди.

"Патронаж ойлиги" Наманган туманида ҳам намунали ташкилланди.

Биз ойлик жараёнида туман тиббиёт бирлашмаси ҚВПлар бўйича координатори Абдувоҳид Худойбердиев ҳамроҳлигида Гулдуров қишлоқ врачлик пункти­да бўлдик. Саломатлик посбонлари мудир Муҳаммаджон Обиджонов ҳузуридаги навбатдаги тезкор йиғилишга тўпланишганди. Тиббиёт ходимлари мудирдан кунлик топшириқларни олгач, дарҳол аҳоли хонадонлари сари отланишди. Чунки улар кечагидан кўпроқ ва самаралироқ натижага эришишни мақсад қилишган.