Чуст туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасининг ходимлари Наврўзи оламни қўшалоқ айём руҳида уйғунлаштириб нишонладилар. Бўлим бошлиғи Ф. Абдуллаев, фельдшер С. Темировлар ташкилотчилигида шодиёна янада файзли ўтди. Байрам кунида муассасанинг Х. Рус­тамова, М. Имомова, Л. Файзиева, М. Хушназарова, К. Эшматова, Г. Ҳайдарова, Р. Ўролова, З. Мўминова ва Р. Юсупова сингари 9 нафар ходимлари иззат-икром билан нафақага кузатилдилар.

Тадбирда Чуст ТТБ бошлиғи О.Қосимов, бирлашма тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси М. Ҳакимовалар нафақага кузатилган ва ишда илғор ходимларга эсдалик совғалари топширдилар.

Хуршидбек УМАРАЛИЕВ,

Чуст тумани.

Рубобингни чалгин, созанда Наврўз,

Рақсга тушсин қорақош каклик.

Қаҳратон қаҳрию, бўрон шаштин буз,

Гул фасли бу - хандон кулайлик!..

Робиддин  ИСҲОҚОВ.

Ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиёт давомида келиб чиқиши, мазмун-моҳияти ва ижтимоий ҳаётда қарор топишига биноан анъанавий, диний, миллий ва бошқа байрамлар шаклланган. Уларнинг қадимги аждодлардан келгуси авлодларга маънавий мерос тариқасида ўтиб келадиганлари анъанавий байрамлар ҳисобланади.

Вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларида ҳам Нав­рўз умумхалқ байрами олдидан кенг миқёсда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтган хайрия ҳашари чоғида янада авж олди. 20 минг нафардан зиёд саломатлик посбонлари эзгу мақсад йўлида ғайрат-шижоат кўрсатишди.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мажлислар залида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг вилоятдаги ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унга оммавий ахборот воситалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, тегишли идораларнинг вакиллари таклиф этилди. Анжуманни вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров олиб борди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам "Патронаж ойлиги" ғоят уюшқоқлик билан ўтмоқда. Саломатлик посбонлари аҳоли яшаш жойларида соғломлаштириш тадбирларини амалга оширишяпти. Жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик доираси кенгайиб боряпти.