- Курилди: 887
Болаларимиз саломатлиги учун қайғуриш - келажакка мустаҳкам пойдевор қўйиш билан баробар. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ оналар ва болалар соғлигига эътибор Давлат сиёсати даражасида устувор вазифага айланган. Бу албатта, ўзининг қувончли самараларини бераётир. Айниқса, жорий йилда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
- Курилди: 627
Истиқлолли юртимизнинг чин иқболли хотин-қизларини ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча мақтасак оз. Чунки, уларсиз ҳаётнинг ўзини тасаввур этиб бўлмайди. Барча даволаш-профилактика муассасаларида эл саломатлигини сақлашда кечаю-кундуз жонкуярлик кўрсатаётган шифокорларнинг кўпчилигини аёллар, қизлар ташкил этишади. Мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда ҳам уларнинг ўрни алоҳида. Корхона-ю, ташкилотларда катта кучга эга бўлганлар ҳам шулар. Демак, аёл-она, аёл-уй бекаси, аёл-ишчи, аёл-зиёли. Қизлар эса уларнинг ўринбосарларидир.
- Курилди: 744
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида ўтказилган тадбирни ВССБ бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари Матлуба Жамилова бошқариб, кун тартибидаги масалаларни қисқача таништирди. Сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсуповага сўз берди.
- Курилди: 738
Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, вилоятдаги ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этдилар.
- Курилди: 681
Мамлакатимизда эл бахту саодати йўлида кўплаб хайрли ишлар қилинмоқда. Турли байрамлар арафасида ташкил этилаётган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остидаги соғломлаштириш тадбирлари ҳам шулар жумласидандир. 29 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган навбатдаги акция боис кўплаб ҳамюртларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашга муваффақ бўлинмоқда.