- Курилди: 870
Вилоятимизда шу мавзуда республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон кардиологлар ассоциацияси ва Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкилланди. Конференциянинг дастлабки кунида республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган шифокор меҳмонлар шаҳардаги "Ёшлар маркази"да жамулжам бўлишди. Улар марказ файесига қўйилган фирма ва компанияларнинг юрак хасталикларини даволашда қўлланиладиган дори-дармонлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Соҳанинг мутасадди вакиллари ва врачлар ўртасидаги мулоқотлар қизғин тусга кирди.
- Курилди: 736
"Соғлом она ва бола" ғоясини ўзида мужассам этган қутлуғ мақсад сари интилиш нақадар тизимли ва босқичма-босқич тарзда давом эттирилаётганлигини мустақиллик йилларидаги ютуқлар тасдиқлаб турибди. Зеро, соғлом фарзанд миллат келажагидир.
- Курилди: 775
Қўшни давлатлардан вилоятимиз ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келишининг олдини олиш ғоят муҳим вазифа. Яқинда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу каби фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда тегишли хизматларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида ўқув семинари ташкилланди.
- Курилди: 707
Вилоят тиббий диагностика маркази мажлислар залида нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлимининг кўргазмали анжумани ташкилланди. Унга республикамиз пойтахтидан меҳмонлар ҳам таклиф этилди.
- Курилди: 780
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида ўтказилган анъанавий кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Кўрик-танлов якуний натижаларига кўра, Наманган вилояти Норин тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам станцияси "Энг намунали тез тиббий ёрдам станцияси" номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва бош соврин - "Дамас" автоамбуланси билан тақдирланди.