Бу ҳақда қуйидагиларни билиб қўйинг:

Юридик шахсни ташкиллаш учун, аввало, туман(шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларига бориб, зарур хужжатларни тақдим этиш ва тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш лозим.

* "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!"

* "Патронаж ойлиги"

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан келгуси ҳафтада юртдошларимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида иккита ғоят муҳим тиббий тадбирни амалга оширишга киришилади. Бинобарин, 29 февралдан 5 мартга қадар мамлакатимизда "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида акция ўтказилади. 1 март­дан 1 апрелга қадар эса "Патронаж ойлиги" ташкил этилади.

Жорий йилда ҳам анъанавий "Саломатлик ҳафталиклари"ни ўтказишга алоҳида диққат-эътибор билан қаралмоқда. Бу борада Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган филиали жамоаси тарғибот ишларини фаол уюштиряпти.

Истиқлолли мамлакатимиз тараққиёти изчиллигини таъминлашдаги асосий омиллардан бири ислоҳотларни ҳаётга жадал тадбиқ этишдир. Вилоятимиздаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятида бу масала алоҳида ўрин тутади. Тиббиётчилар ўртасида тўпланган тажрибалару, яратилаётган ва қўлланилаётган янгиликларни оммалаштириб бориш одат тусига айланиб қолаётгани соҳа ривожига ўзининг катта ижобий таъсирини кўрсатаётир. Биргина бизнинг вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказимизда амалга оширилаётган қатор тадбирлардан шуни яққол билиб олиш мумкин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирда грипп вирусининг А(Н1,N1) штамми билан боғлиқ касаллиги Ирландия, Португалия, Нидерландия, Россия Федерацияси, Иордания, Уммон, Эрон ва бошқа мамлакатларда кўпайганлиги қайд этилмоқда. Вирусология илмий-текшириш институти хабарлашича, республикада кейинги ҳафталарда гриппнинг мавсумий кўтарилиши кузатиляпти. Шунинг учун грипп ва ўткир респиратор инфекцияларининг аҳоли ўртасида эпидемия тарзида тарқалиб кетишининг олдини олиш долзарб вазифага айланиб кетди. Мазкур масалага барча даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилган. Щозирда ДПМларда зарур чора-тадбирлар белгилиб, амалга ошириляпти.