Бу вилоят эндокринология диспансеридир

Наманган шаҳрида фаолият юритаётган эндокринология диспансери шу соҳадаги вилоятда ягона шифохона ҳисобланади. Унга раҳбарликни олий тоифали врач, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси Баҳриддин Сиддиқов (суратда) ўз зиммасига олганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин анчагина ижобий ишлар қилиндики, аҳил жамоанинг фаолиятидаги самарадорлик яққол кўзга ташланди. 160 ўринли муассасада 18 нафар врач ҳамда 60 нафар ҳамшира беморлар муолажасини қулай шароитларда ҳамиша юксак тиббий талаблар даражасида адо этишга одатланишган. Бу ерда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ижтимоий таъминотнинг тўла-тўкислигидан хастаҳолларнинг аҳволлари тезроқ енгиллашишига етарли имконият туғдираётир. Ахир вилоятимизда эндокрин касалликларига чалинганлар 35 минг нафардан зиёд бўлиб, уларнинг барчаси доимий назоратга олинган. Шифохонанинг ўзида болалар ва ўсмирлар, диабетология, умумий эндо­кринология бўлимлари, диспансер по­ликлиникаси ишлаб турибди.

Фарзандларимиз-бизларнинг келажагимиз. Улар бекаму-кўст ўсиб-улғайишлари учун барчамиз изчил фаолият юритсаккина соғлом авлодга айланишади. Бу соҳада бизнинг фондимиз ҳам ҳамиша давлат муассасаларига ҳамкору мададкор. 2015 йил давомида амалга оширган кенг кўламли ишларимиз фикримизни яққол тасдиқлайди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишни бош­қарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи А. Иминов очди ва олиб борди.

Матлубахон ЖАМИЛОВА,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари.

2016 йилнинг муҳтарам Юрт­бошимиз ташаббуслари билан "Соғлом она ва бола йили" деб номланиши соғлиқни сақлаш тизими ходимларига жуда катта масъулият ва талабчанликни юклайди. Аввало, соғлом онадан - соғлом фарзандлар туғилиши ва уларнинг саломатлигини мус­таҳкамлаш учун шароитлар янада яхшиланади. Жаҳон стандарт­лари даражасида ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имкони яратилади. Соҳадаги айрим камчиликлар бартараф этилади.

У Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг масъул котиби Абдусаттор Тўйчибоевдир.

Бу йигитни аввалдан яхши биламан. Педагог оиласи фарзанди. Отаси Йўлдошали Тўйчибоев 32-мактабда узоқ йиллар кимё фанидан болаларга сабоқ берганлар. Ҳозирда фарзанду набиралар даврасида орзу-умидлари ушалганига минг бора қувониб, шукронага тўла дуолар қилиш толеига муяссарлар. Абдусатторнинг камолотидан беҳад фахру ғурур туюшлари эса табиий. Ахир ҳам ота, ҳам устозлик мақомида туриб сабоқ берганлар, тарбиялаганлар. Бутун умрини мактабга бағишлаган Йўлдошали ота тенги саксоннинг сарҳадида турган авлод учун таълим қанчалик муҳим бўлса, тарбия ундан кам турмаган. Билим бериб тарбиялаш ёки тарбиялаб билим бериш ҳамиша уйғунлик касб этганди-да. Шунданми ўғли Абдусаттор умумтаълим маскани сабоғини "Олтин медаль" билан якунлаган бўлса, одоб бобидаям ҳамманинг ҳавасини уйғотаётганидан фарзанди келажагидан кўнгли тўқ эди.