ТИББИЁТНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ - ХАЛҚИМИЗНИНГ СОҒЛОМ ҲАЁТИ

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази соғлиқни сақлаш тизимида ўз ўрнига эга. Унинг хизматидан фойдаланувчилар вилоятнинг қай гўшасидан келишаётган бўлишига қарамай, аҳил жамоанинг юқори малакали муолажаларидан катта наф кўришаётганини қайта-қайта изҳор этишяпти, миннатдорчилик билдиришяпти. Икки даврда, яъни тобелик ва мустақиллик йилларида яшаётган ёши улуғлар эса Совет тузуми давридаги даволаш билан Истиқлол ислоҳотлари туфайли эришилган шароиту имкониятларни бир-бирига таққослашиб, "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик" деган савол эътирофни зўр мамнуният ҳисларига тўлиб-тошган ҳолда хаёлларидан ўтказишаётгани табиий ҳол. Биз шу боис тиббиётдаги ислоҳотларнинг мўъжизавий натижалари ҳақида мухтасар ҳикоя қилаётирмиз.

Жорий йилдан бошлаб "Соғ­лом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида "Патронаж ойлиги"ни ўтказиш муттасил йўлга қўйилганлиги ижобий натижа бермоқда.

Вилоят стоматология поликлиникаси мажлислар залидаги йиғилиш "Куйдирги ҳамда Қрим - Конго геморрагик иситмаси касаллигини олдини олиш бўйича эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлаш борасида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар"га бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида тиббиётдаги ислоҳотлар шарофати ҳақида гап борганда тизимдаги қайси даволаш-профилактика муассасаси бўлмасин, врачлар билан ёнма-ён ҳамшираларни ҳам алоҳида таъкидлаб тилга олишга бурчлимиз. Очиғини айтганда, улар врачлардан кўраям кўпроқ беморларга яқин турадилар. Мулоқотдаям, муносабатдаям, муолажадаям. Чинакам заҳматкаш, чинакам жонкуяр, чинакам фидойи инсонлардир ҳамширалар. Райҳона Мансурова эса ана шуларнинг фаолиятига масъул ва раҳнамо бош мутахассис ҳисобланади. Бу аёлнинг ташкилотчилигу ташаббускорлигини кўриб туриб, тизимда ҳақиқий ўз ўрнини топганига, ўз ортидан ўзгаларниям етаклай олиш салоҳияти баланд эканига ишончингиз ортади. Ахир у чорак асрлик иш тажрибасига эга, тобора илмини бойитишдан, малакасини мукаммаллаштиришдан тўхтамайди ва толмайди. Ўз навбатида барча ҳамкасбларига меҳрибону талабчан ҳамдир. Натижалар эса шунга яраша.

Мулоқотимизни ўқиб, сиз ҳам беихтиёр фикримизга қўшиласиз, тиббиётимизнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган ўрта тиббиёт ходимлари томонидан юртдошларимиз саломатлигини сақлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар билан танишасиз.

Мамлакатимизда 11 июлдан 11 августга қадар бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди.

Жорий йилдан тиббий хизмат фаолият доираси кенгайиб, "Патронаж ойлиги" амалиётга татбиқ этила бошланди. Март ойида бўлиб ўтган тиббий-ижтимоий тадбир ижобий самара берган эди. Навбатдаги бос­қич давлатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига бағишланганлиги билан аҳамиятлидир.