- Курилди: 567
Вилоят онкология диспансерида жамоада ишлаётганларнинг 1-синфга борадиган фарзандларига алоҳида эътибор билан қараш анъанага айланиб бораяпти. 2015 йилда мактаб остонасига илк бора қадам қўяётган 13 нафар ўғил-қизчалар ўқув йили бошланиши арафасида шифохонага таклиф этилиб, уларга спорт кийимлари, ўқув қуроллари, энг муҳими, "Кундалик"лар туҳфа қилинган эди. Орадан роса бир йил ўтгач, янги 1-синфга борадиганларга қўшиб, яна ўша болалар ҳам ота-оналарининг ишхоналарига чорландилар.
- Курилди: 508
Қутлуғ айём арафасида бир гуруҳ илғор ва фаол юртдошларимиз Президентимизнинг Фармонларига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун Норин тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли "Обод" қишлоқ врачлик пункти катта ҳамшираси Дурдона Ҳасановна Шералиева "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
- Курилди: 475
Бу йигит Чуст шаҳрининг "Сероб" маҳалласида яшовчи Қаҳҳоржон Аҳмадалиев билан Ойшахон Фаёзованинг кенжа фарзандидир
Август ойи мамлакатимиз ҳаётида оламшумул воқеаларга бой бўлиб, ҳар бир ўзбекистонликнинг байрамолди кайфиятини аъло даражага кўтариб юборди. Гап спорт ҳақида, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ХХХI ёзга Олимпия ўйринлари ҳақида кетаётганини дарров англаб етган бўлсангиз керак. Негаки, ўша кунлари барчамиз нигоҳимизни телеэкранларга қаратганмиз, ўзбекистонлик ҳар бир иштирокчининг чиқишини зўр ҳаяжон оғушида кузатганмиз. Юртимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган марду майдон йигитларимизга катта умид кўзи билан қараганмиз. Ахир уларнинг ғалабаси давлатимиз ғалабаси, бутун халқимиз ғалабаси эди-да. Олимпиаданинг дастлабки олтин медалини боксда қўлга киритган андижонлик Ҳасанбой Дўстматовнинг ғолиблигидан қалбларимиз чексиз қувончларга тўлиб-тошган бўлса, яна бир вилоятдоши, оғир атлетика бўйича беш карра Осиё, икки карра Жаҳон чемпиони Руслан Нуриддиновнинг иккинчи олтин медаль соҳибига айлангани гўё бошимизни осмонга етказди.
- Курилди: 582
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ тиббий хизматни аҳоли яшаш жойларига яқинлаштириш ва фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифати ҳамда самарадорлигини оширишга алоҳида урғу берилмоқда. Мустақилликнинг йигирма беш йиллигига бағишланган ва "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкилланган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остидаги ижтимоий-тиббий тадбир муваффақиятли якунланди.
- Курилди: 801
фуқароларимизга энг замонавий, тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шўролар тузуми ва истиқлол даврининг қиёсий таҳлили шундан яққол далолат бериб турибдики, ҳаётимиз тубдан ўзгарди, турмушимиз яхшиланди, диёримиз мисли кўрилмаган даражада равнақ топди, азиз Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз нуфузига эга бўлди. Чорак аср муқаддам бундай юксалишларни тасаввур этишнинг ўзи қийин эди. Дарҳақиқат, "Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?" - деган ҳақли саволни ҳар бир киши бугун ўзига бериб, фахр туймоқда.