- Курилди: 599
1 ДЕКАБРЬ - БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
Маълумки, ОИТС касаллиги бутун дунё аҳолисини ғоят ташвишга солиб келаётган ва ўз ечимини топиши зарур бўлган долзарб муаммолардан саналанади. Чунки бу касаллик инсонга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етказади.
- Курилди: 794
3 ДЕКАБРЬ - ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига яратилаётган имконият ва шароитлардан бугун барча мамнун. Бунинг ёрқин мисолини вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш маркази мисолида кўриш мумкин. Замонавий қиёфа касб этган ушбу тиббиёт муассасаси биноси бутунлай янгитдан қуриб битказилди. 50 ўринга мўлжалланган мазкур масканда йилига кўплаб ногиронлар саломатликларини тиклаш шарафига муяссар бўлишмоқда.
- Курилди: 504
Халқаро диабетга қарши кураш кунига бағишланган тадбир вилоят эндокринология диспансерида даво топаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналари, ҳомий ташкилотлар вакиллари учун унутилмас тантанага айланди.
- Курилди: 532
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида ҳам мамлакатимизда бошланган "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" тадбирлари доирасида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.
- Курилди: 593
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида вилоятимизда жорий йил 1 ноябрдан 30 ноябргача ўтказиладиган "Обуна ойлиги"ни тизимда уюшқоқлик билан ташкиллаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулҳоди Иминов олиб борди.