- Курилди: 458
Наманган шаҳридаги психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослашган типдаги муассасада ҳам Халқаро ногиронлар куни эрта тонгданоқ гавжум бўла бошлади. Бу ерга вилоят ва шаҳар ташкилотлари, тиббиёт муассасалари вакиллари ташриф буюришиб, кичкинтойларни совғалар билан сийлашди. Байрамона безатилган ҳовлида меҳмон-у мезбонлар давра қуришиб, қўшалоқ шодиёна айёмини нишонлашди. Ҳам ногиронлар куни, ҳам бир неча даволанувчи ўғилчаларнинг ҳатна тўйлари тантанасига дил изҳорлару туҳфалар, қувноқ куйлару қўшиқлар ниҳоятда файз киритиб юборди.
- Курилди: 599
Ҳаёт инсонга бир бора инъом этиладиган беназиру бебаҳо неъмат. Бу неъматдан баҳрамандликка барака берувчи асосий омил соғлом турмуш тарзидир. Кимки, унинг барча жиҳатларини ўзида мужассам эта олса, умри янада тотли, янада узун бўлишига эришаверади. Кимки, бепарво қараса, ўзига фақат зиён келтиради. Ҳаётнинг бебаҳолик қадр-қимматига путур етказади. Охир-оқибат саломатлиги заифлашади, руҳи тушкунлашади, хатти-ҳаракати сустлашади. Ана ўшанда чекилган афсус надоматлари ўрнини ҳеч нима қоплаёлмайди. Поездга чиқишга кечиккан йўловчидай армонлар азобидан асло қутулолмайди. Демак, соғлом турмуш тарзи биз учун ҳам, сиз учун ҳам, улар учун ҳам, ёки жамулжам ҳолатда ҳаммамиз учун ҳам бағоят ҳаётий зарурат бўлиб тураверади.
- Курилди: 590
Косонсой туманида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларини тиббий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ҳаракати" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
- Курилди: 454
Вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш марказида ҳам сана тантанали нишонланди.
- Курилди: 434
Поп туманидаги Марғизор қишлоғида жойлашган "Мурувват уйи"да Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тантана ташкилланди.