- Курилди: 530
Шу йил 7 декабрь куни, қутлуғ байрамни нишонлаш арафасида мамлакатимиз пойтахти Тошкентдаги гўзал ва муҳташам "Ўзбекистон" анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёрқин ва сермазмун маърузаси тингланди. Маърузада эътироф этилганидай: "Ўтган давр мобайнида Конституциямизда мухрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди". Йилдан-йилга барча жабҳаларда юксак марралар эгалланиб келинмоқда. Айниқса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида белгиланган ғоят масъулиятли вазифаларнинг 2016 йил давомида изчил ижроси таъминланмоқда.
- Курилди: 415
Наманган шаҳридаги "Висол" тантаналар мажмуида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида Фарғона водийси вилоятлари болалар жарроҳларининг минтақавий анжумани бўлиб ўтди. Унда болалар жарроҳлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
- Курилди: 516
Солижон МЎМИНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Истиқлол йилларида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида мислсиз ўзгаришлар, беқиёс юксалишлар рўй берганлигидан барчамиз фахр туйиб яшаяпмиз. Айниқса турмушимиз янада фаровонлашиб бораётганлиги эътиборга молик. Бунда албатта Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан диёримизнинг ҳамма гўшаларида намунавий лойиҳалар асосида янги уй-жойлар барпо этишга киришилганлигини, қад ростлаган кўркам ва чиройли иморатлар юртимиз ҳуснига ҳусн қўшганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
- Курилди: 729
Абдулходи ИМИНОВ,
ВССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари
Инсон саломатлиги ўзи учун ҳам, жамият учун ҳам ғоят зарур. Уни йўқотганда эса малакали тиббий хизматдан фойдаланиш қонун билан кафолатлаб қўйилган. Шунга қарамай, муолажалар учун керакли дори-дармонлардан фойдаланишда қатор муаммолар юзага келяптики, уларни бартараф этишни ҳаётнинг ўзи тақазо қилмоқда.
- Курилди: 833
Вилоят Маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси томонидан анжуман ташкилланди. Унга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари, хусусий даволаш-профилактика муассасалари ва фармацевтика корхоналари ҳамда дорихоналар вакиллари таклиф этилди.