Ҳаммамизга маълумки, адолат тамойиллари устувор бўлган юртимизда Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қароридаги вазифалар ҳар жиҳатдан тўлақонли амалга оширилиши учун барча чора-тадбирлар кўрилаётир.

10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. 1992 йилнинг декабрида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Қонуннинг 2-моддасида белгилаб қўйилгандай:

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

Тиббиёт ходимлари куни "Туркистон" тантаналар мажмуасига Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг энг фаол ходимлари жамулжам бўлишди. Тантана қатнашчиларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов муборакбод этди.

Болаларда витамин "А" танқислиги ҳамда улар ўртасида гельминтоз касалликлари тарқалишининг олдини олиш тадбирларига вилоятимизда ҳам катта эътибор берилмоқда. Жорий йилнинг 14 - 24 ноябь кунлари навбатдаги "Болалар саломатлиги ҳафталиги" ҳам шу мақсадда ташкилланди.

Вилоятимизда ҳам тиббий ижтимоий тадбир доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратилган. Кўп тармоқли марказий поликлиника, 21 та қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари ва патронаж ҳамшираларининг аҳоли хонадонларидаги тиббий хизмати янада фаоллашди.