Соғлом авлодни тарбиялаш - буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, республикамизда оналик ва болалик муҳофазаси давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Бинобарин, амалга оширилаётган кўплаб Давлат дастурларининг самараси ўлароқ, миллат генофондини яхшилаш, аҳоли тиббий маданиятини юксалтириш, турмуш фаровонлигини ошириш билан соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга эришилмоқда. «Соғлом она ва бола йили»да эса аниқ мақсадга йўналтирилган улуғвор ишлар салмоғи янада ортди.

Йигирма биринчи юз йилликнинг 17-йилига Ўзбекистон халқи юксак марраларни кўзлаган ҳолда ғоят кўтаринки кайфият билан қадам қўйди. Сабаби, "Соғлом она ва бола йили" янада самарали кечди. Жамиятимизнинг ҳозирги вақтдаги етакчи кучига айланган аёлларимизнинг ҳам, эртанги куннинг соҳиблари бўладиган фарзандларининг ҳам саломатликларига 2016 йил давомида катта эътибор қаратилди. Кенг қамровли тиббий-амалий тадбирларнинг бажарилишида изчилликка эришилди. Энг муҳими, муолажага муҳтожларнинг маҳталлигига йўл қўйилмади. Кичик муассасалардан тортиб катталаригача халққа хизматини янада яқинлаштирди. Бемор шифокорга учрашиши учун қулайликлар кўпайтирилди. Тиббиёт ходимлари аҳоли ичига фаол кириб бориши одатий ҳолат тусини олди. Энди эса ана шу эзгу ҳаракатлар давомийлиги муҳимлигини ҳеч бир раҳбару, ҳеч бир шифокор унутмаслиги зарур.

Баҳор фасли бошланган пайт шаҳардаги кенг форматли паннолар тайёрлаш хусусий фирмасида компьютерчи-дизайнер вазифасида ишлаётган ўғлимиз Абдурашид ҳаяжон билан уйга кириб келди.

Янги йил арафасида вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар уйига фахрийлар таклиф этилди.

Янги йилнинг дастлабки кунларидан вилоятимизда «Патронаж ойлиги» тадбири бошланди. Барча оилавий поликлиника жамоалари ҳамда қишлоқ врачлик пункти ходимлари бу тиббий амалиётда фаоллик кўрсатишмоқда. Жумладан, Наманган шаҳридаги 13-оила поликлиникаси врач ва ҳамширалари халққа хизматни яқинлаштириш ва даволаш самарадорлигини оширишга астойдил ҳаракат қилишяпти.