Мана, юртимизга Янги йил кириб келди. Қутлуғ айёмда махсус мухбиримиз Рустамали Мамадалиев шифокорлар ҳузурида бўлиб, уларга қуйидаги икки савол билан мурожаат этди:

- 2016 йил Сизнинг ҳаётингизда қандай из қолдирди?

- Янги 2017 йилдаги эзгу мақсадларингиз нималардан иборат?

у хўжаободлик патронаж ҳамшира Одина Ғаниевадир

Оилада беш нафар фарзанднинг учинчиси Одинахон болалигидаёқ онаси Адолатхондек шифокор бўлишни дилига жо этди. Уйларига куну тун демай бемори бор хонадонлардан ёрдам сўраб чиқишарди. Ёш қизча аяжонисининг дори-дармон, шприцлар солинган сумкасини кўтариб, улар билан биргалашиб бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ошиққанига, "Тез ёрдам"га ўзи қўнғироқ қилиб, автомашина чақирганию, шифохонага жойлаштирганига кўп марта гувоҳ бўлган. Болаликнинг беғубор онларида тиббиёт ходими инсонларга соғликдек улуғ неъмат бахш этиши эзгулик эканини чуқур анг­лаган. Бу касбни танлашига, қизиқиш шундан бошланган бўлса не ажаб?!

дейишмоқда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 

1-оила поликлиникаси меҳнат жамоаси

Тиббиёт муассасасига ташриф буюрар эканмиз, оқ халатли саломатлик посбонларини муолажалар билан банд эканликларини пайқадик. Шифокорлар қабулларига келишган беморларига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатишаётганининг шоҳиди бўлдик. Улар ҳузуридан мамнун чиқаётган беморлар беихтиёр диққатимизни тортди.

Поёнига етган 2016 йилда таҳририятимиз почтасига жамоатчи мухбирларимиз, ижодкорлар, шифокор-мутахассислардан шунингдек, вилоятимиз тиббиёт тизимида сидқидилдан меҳнат қилаётган саломатлик посбонлари иш фаолиятидан ҳикоя қилувчи ҳамда аҳоли орасида  турли  касалликларнинг олдини олишга  қаратилган кўплаб мактублар олдик.

Ширинсўз, камтар, самимий, атрофидагиларга эътиборли инсонлар билан қанча кўп гаплашсанг шунча оздек туюлаверади. Ҳамюртлари ҳурматини ҳамиша жо­йига қўядиган, уларнинг дардини дардим, қувончини қувончим деб биладиганларнинг қадри баланд бўлаверади. Шифокор Насибахон Раҳмонова ана шундай тоифадаги инсонлар сирасига киради.