- Курилди: 612
2016 йил 26 сентябрь куни Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази» мажлислар залида 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг мажлиси якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
- Курилди: 489
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Ёшлар бугуннинг навқирон авлоди, эртанинг ҳақиқий эгалари. Уларга ишонч билан қараш, камолотлари учун барча шарт-шароитларни яратиб қўйиш, қўллаб-қувватлаш, интилишларига рағбат бериш ғоят муҳим. Бу Ватаннинг равнақи, давлатнинг куч-қудрати, жамиятнинг фаровонлигига дахлдор масала эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Бинобарин, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов имзолаган илк қонунлардан бири ёшларга оид эканлиги ҳам буни яққол тасдиқлайди.
- Курилди: 646
Истиқлол йилларида мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор аҳамият қаратилганлиги бугунга келиб ўзининг ижобий самарасини намоён қилмоқда. Таълим тизимидаги ислоҳотлар боис келажагимиз ворисларининг жисмоний жиҳатдан бақувват, зеҳну заковат, ақлу идрок бобида юксак салоҳият соҳиби сифатида камолот касб этаётганликларини халқаро майдонлардаги нуфузли спорт мусобақаларида, дунё миқёсидаги билимдонлар баҳсларида эришилаётган ютуқлар ҳам тасдиқлаб турибди.
- Курилди: 500
"Соғлом она ва бола" Давлат дастурига мувофиқ вилоятимизда оналик ва болалик муҳофазаси бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш диққат марказида турибди. Жумладан, тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш, энг замонавий технологияларни жорий этиш баробарида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашда ижобий натижаларга эришилаётир.
- Курилди: 476
Бемор билмаса, врач билиши керак.
Қиммати афзалми, ёки арзони.
Ўзимизнинг дори-дармонларимиз сифати ўзгаларникидан сира қолишмайди, фақат қадрлашни ўрганайлик!
Сиз билан биз буюк Ибн Сино юртининг фарзандларимиз-да...
Янги даврда қарашларимизни ҳам янгилашимиз шарт.