Маърузачи, аввало, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларида ташкил этилган семинарларда Вазирлар Маҳкамасининг "Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларини самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 718-сонли қарори тўғрисида тўлиқ тушунча бериб, ундаги иловаларга алоҳида тўхталди. Мазкур семинарда вилоятлар бошқармалари тасарруфидаги бирламчи тиббиёт тизимида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Тиббиётда кечаётган ислоҳотлар, татбиқ этилаётган янги технологиялар шифокорлардан давр билан ҳамоҳанг равишда изланишни, билимларини муттасил оширишни, маҳоратларини тинмай ўстиришни тақозо қилмоқда. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессор ва ўқитувчилари ҳудудларга чиқиб, маҳаллий мутахассислар учун сайёр ўқувлар ташкил этишаётгани ижобий натижалар бераётир.

Вилоят тиббий-диагностика маркази мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов очди ва олиб борди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида маънавий-маърифий ишларни бугунги кун талаблари даражасида такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди. Унда тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларида иш олиб бораётган маънавият тарғиботчилари иштирок этдилар.

Ҳақиқатдан шундай. Тани сиҳатлик ҳамиша одамларнинг чиройини очиб туради.Ранги-рўйи ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам қаноатлантиради. Хасталанганларнинг эса юзларидан қон қочади, танларидан мадор кетади, кўзлари маъюсланади, руҳлари тушкунланади. Айниқса, тери касалликларига чалинганлар тез-тез ойнага қараб, юзларидаги тошмаларни кўриб, кўнгиллари ҳижил тортади. Бу ҳолат қиз ва аёлларда кучли кечади. Бироқ йилдан-йилга ривожланаётган тиббиёт бу борадаги муаммоларни ҳал этишга қодир. Илму тажрибалар уйғунлигида тери касалликларига қарши кураш тобора самарали кечишига эришилмоқда. Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси эса вилоятдаги диспансерларга яқиндан ҳам назарий, ҳам амалий кўмак беришни изчил олиб бораётир. Жорий йилнинг 3 - 5 октябрида нав­батдаги ташриф амалга оширилди.