Асосий принциплар

Конституциямизнинг биринчи бўлими шундай деб аталади. Унинг I боби "Давлат суверенитети" ҳақидаги олтита модда шу билан боғлиқ масалаларга, рамзларга бағишланган. Фикрларимиз янада тушунарли бўлмоғи учун, аввало, биз ҳадеб тилга олавермайдиган суверенитетнинг маъно-моҳияти қисқача изоҳини келтирсак "Ўзбекистон миллий энциклопедияси"да бундай таъриф берилади: "Суверенитет (франц. souverainete - олий ҳокимият) ҳокимиятнинг устунлиги ва мустаққилиги. Суверенитетни ҳурматлаш - халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий принципи... Давлат суверенитети - ҳокимиятнинг мамлакат ичида олийлиги ва ташқи муносабатларда тўла мустақиллиги".

   Мамлакатимиз шифокорларининг хориждаги ҳамкасблари билан алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида Наманган вилояти делегацияси Россия Федерациясининг қатор тиббиёт марказларида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб қайтган эди. Кейинчалик диёримиз соғлиқни сақлаш ходимларининг мазкур давлатнинг нуфузли клиникаларида малака оширишлари йўлга қўйилди. Эндиликда таниқли рус шифокор-олимларининг Наманганга ташрифлари ҳам одат тусига кириб бормоқда.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Хуқуқлар инсон манфаатларини таъминловчи омиллардир. Уларсиз жамиятда тўлақонли яшаш ва фаолият кўрсатиш мумкин эмас. Шу боис мазкур масала ҳамиша давлат аҳамиятига эга бўлиб келмоқда. Айниқса, истиқлол йилларида алоҳида эътибор қаратиляпти.

  "Huawei Tech ihvestmeht Tashkeht" компанияси, жамоатчилик билан ишлашга ихтисослашган "Maslov PR Tashkeht" агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими билан ҳамкорликда махсус тренинг ташкил қилди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

 

дейди суҳбатдошимиз, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

 

бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди Зафар Холов.

 

 Маълумки, шу йилнинг сентябридан вилоят тиббиёт муассасаларининг деярли барчасига янги раҳбарлар тайинланди. Энг муҳими, бундай масъулиятли лавозимларда иш бошлаганларнинг ҳаммалари мамлакатимиз пойтахти - Тошкентда хизмат қилаётган чуқур билимли ва мукаммал малакага эга мутахассислардир. Биз даставвал вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ҳузурида бўлиб, янги раҳбарга бир неча саволлар билан мурожаат этдик.