Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан биз ёшларга жуда катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши ҳар бир ўғил-қизни беҳад қувонтириб юборди.

Истиқлолимизнинг 26 йиллик даври бизлар учун буюк ўзгаришлар палласига айланди. Қаёққа қарамайлик, тараққиёт, юксалиш. Катта-кичик астойдил ҳаракатда. Ерни суйганлар унинг беназир саховатидан баҳраманд бўлишиб, оилалари фаровонлигини таъминлашяпти. Ўз эҳтиёжларидан ортган мева-сабзавотларни бозор расталарига олиб чи­қиш­япти. Тўкинликка муносиб ҳисса қўшишмоқда. Ҳунармандларимиз қўли билан яратилган маҳсулотлар ҳам бозоргир, ҳатто хорижгача сотиляпти. Тадбиркорлар узоқни кўзлаб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан банд бўлишмоқда. Янгидан-янги ишчи ўринлари яратишаётир. Буларнинг барчаси озод ва обод Ватанимизнинг сурату сийратига сайқал бағишлаяпти, десак асло хато эмас.

Мамлакатимизда инсон омили, унинг қадр-қиммати юксак баҳоланади. Кексалар, айниқса ногиронларни эъзозлаш, уларга қулай яшаш шароитларини яратиш, протез-ортопедик маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор берилади. Ғамхўрлик кўрсатилаётган инсонларни юқоридаги маҳсулотларга муҳтожлиги ҳақидаги хулосани ТМЭКлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли "Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларга ногиронлик белгилаш ва меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини аниқлашни такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига асосан беради.

Шифокор зиммасидаги вазифа ғоят нозик. Вақти келганда яшаш учун курашаётган беморни бир оғиз ширин сўз ҳаётга қайтаради. Шу боис тиббиёт ходимларидан ширинсуханлик, зийраклик, камтаринлик,фидойилик талаб этилади. Ҳаётда учраган машаққатларни енгиб ўтишга ўзида куч ва сабр-тоқат топган кишигина ҳақиқий шифокор бўла олади.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишида инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, юртимизда тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Йиғилишда кўплаб вазифалар қатори ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун "Саломатлик" поездларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди.