Республика ихтисослаштирилган урология маркази мутахассислари бир ҳафта давомида шундай самарали тадбирларни ташкиллашди.

Наманган туманидаги Қумқўрғон қишлоғида фао­лият бошлаган 14-оила поликлиникаси патронаж ҳамшираси Зулфия Қодирова доя Шаҳноза Зокирова билан бирга хонадон кўча эшигини очганида уй эгаси, 52 ёшли онахон Зарифа Қаҳҳорова дарҳол таниди. Ахир яқиндагина Зулфия ва Шаҳноза барча оила аъзоларининг соғликларини текшириб кетишган эди-да.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Мустақилликка эришган мамлакатимиз тиббиёти ривожида янги сектор, яъни хусусий муассасалар йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бозор иқтисо­диё­ти талабларига мувофиқ уларнинг аҳоли соғлигини сақлашдаги ўрни ва аҳамияти ҳам тобора ортмоқда. Одамларнинг талаб ва эҳтиёжига мувофиқ ҳолда муаммоларсиз сифатли ва самарали хизмат кўрсатишга ўрганган юқори малакали мутахассисларимиз катта имкониятларга эга бўлишмоқда. Бунинг учун давлат томонидан ғамхўрлик муттасил кучайтирилаётгани айниқса муҳим аҳамият касб этмоқда.

Публицистика

"1 сентабрь - Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат - Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, хал­қимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади. Буюк ва бебаҳо неъмат - мустақилликнинг миллий тараққиё­тимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда". Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорида бежиз бу фикрлар алоҳида таъкидланмаган. Дарҳақиқат, йиллар ўтган сайин ватанимиз равнақига равнақ қўшилаётгани, ўзбек халқининг оламшумул ютуқлари жаҳонда ҳайрат ва ҳавас билан эътироф этилаётгани шундан далолат беради. Қаёққа қарамайлик, йилдан-йилга беқиёс ўзгаришлар кўз ўнгимизда намоёнланаётгани чинакамига истиқлол шарофатидандир.

Инсонлар Аллоҳ берган неъматларнинг шукронасини келтиришмаяптими, ёйинки шукрини адо қилмоғи лозимлигини била туриб, ҳаётга ношукурлик қилиб, кўр-кўрона ёндошяптими, бундай ҳолда бандалардан ушбу неъмат олиб қўйилади ва ўтиб кетади. "Вақт неъматнинг шукри эса уни гўзал амаллар, яхшиликлар билан ўтказиш бўлади", де­йилган ҳадису шарифларда. Яна "Икки неъмат борки кўпчилик улардан фойдаланишдан маҳрумдирлар, булар албатта, соғлик ва бўш вақтдир". Атрофдагиларни кузатган киши кўп одамларнинг вақтни ғанимат билиш неъматидан маҳрум эканига гувоҳ бўлади. Ўз кунини ҳуда-беҳуда ўтказиб, хурсанд бўлаётган инсонлар ҳолига ажабланиб қарайди. Аслида ҳар бир кун бизга берилган ғанимат, олий неъмат. Унга шукроналар айтиб, яшамоғимиз зарур. Ахир умр катта бир китоб бўлса, ҳар бир варағи ҳар бир кунимиз эмасми?!