- Курилди: 520
Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Инсон борки, ширин орзу-умидлар билан яшайди. Уларнинг рўёбига эришиш учун барчамизга олий неъмат- саломатлик ғоят зарур. Баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. "Аср вабоси" номини олган гиёҳвандлик ана шундай бало-офатлардан бири саналади. Бу ҳолат шундай разилки, ўз домига тортган одамни разолат дунёсига етаклайди ва жамиятдаги ўрнини йўқота бошлаганини билмай қолади.
- Курилди: 561
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ пойтахтимиздаги етакчи тиббиёт марказларининг вакиллари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларига келиб, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. Жумладан, яқинда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти олим-шифокорлари Наманганда бўлишди.
- Курилди: 584
ёхуд мутахассис меҳмонлар мезбонлар хизматида
Ўтган ҳафта Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг бир гуруҳ юқори малакали мутахассислари ҳам вилоятимиз туманларида иш юритишди. Уларга марказ бўлим мудири, тиббиёт фанлари доктори Бахтиёр Амирқулов раҳбарлик қилди.
- Курилди: 450
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази вакиллари ҳам вилоятимиз аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатишмоқда.
Бу галги хизмат сафари Поп ва Чуст туманларида кечди. РИЭИАТМ бўлим мудирлари, тиббиёт фанлари номзодлари Адлия Холиқова ва Гулчеҳра Наримовалар вилоят эндокринология диспансери бош шифокори Баҳриддин Сиддиқов ҳамроҳлигида туманлар кўп тармоқли марказий поликлиникаларида, маҳалла фуқаролар йиғинларида, турли муассасаларда бўлишиб, қандли диабет касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, эндемик буқоқ касаллиги ҳақида маърузалар ўқишди. Маҳаллий шифокорлар билан давра суҳбатлари ўтказилди. Поп туманидаги Уйғур маҳалла фуқаролар йиғинида, Чуст туманидаги Машҳад ва Тошқўрғон маҳаллалари фуқаролар йиғинларида ташкилланган шифокор қабуллари чоғида олис қишлоқларда яшовчи кўплаб беморлар малакали тиббий хизматдан баҳраманд бўлдилар.
- Курилди: 504
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга фаолиятни янада такомиллаштириш борасида астойдил изланилмоқда. Тиббиёт муассасалари раҳбарларининг аҳоли вакиллари олдида ҳисоботларини тинглаш амалиёти жорий этилганлиги фуқароларнинг тиббий соҳага нисбатан фикрларини ўрганиш, йўл қўйилаётган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш имконини бераётир.