- Курилди: 735
Вилоятимизда фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юқори пағонага кўтариш, айниқса, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини бугунги кун талаблари даражасида ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2857-сонли қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эътирофга лойиқдир.
- Курилди: 506
Салкам 80 ёшли Абдужаббор ота 41 йилдан буён қандли диабет билан курашиб, ҳамон бардам яшаётганига мингдан-минг шукроналар айтади.
- Курилди: 505
Инсон саломатлигини сақлаш долзарб масалалардан бири. Бу узоқ тараққиёт билан ҳам боғлиқ. Ривожланишнинг қайси даврини олиб қарамайлик, мазкур масала давлатларнинг муҳим ижтимоий мақсадлари сирасига киритиб келинганлигини кўришимиз мумкин. Инсон саломатлиги хақида қайғуриш давлатлар сиёсатининг инсонпарварлик моҳиятини ташкил этади. Унинг замирида генофонди сақланиши, аҳолининг фаровон яшаши, оилалар мустаҳкамлиги, келажак ворислари бўлмиш ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний бақувват бўлиб вояга етиши ётади.
- Курилди: 558
Вилоят ҳокимлиги ва Республика байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида ташкилланган фестивалнинг очилиш маросими Наманган давлат университетида "Инсон манфаатлари улуғ қадрият" номли талаба ёшларнинг тасвирий санъат кўргазмаси ва "Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик - барқарорлик омили" мавзуидаги очиқ мулоқот билан бошланди.
- Курилди: 522
Наманган давлат университетида 18 майдан буён "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" шиори остидаги навбатдаги акция мувафаққиятли ташкилланмоқда.