Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникасида Тошкент ва Намангандан келган бир гуруҳ шифокор-мутахассислар иштирокида ташкилланган "Маҳорат дарслари"да Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Туманда онкологик хизматни янада яхшилаш, беморларга касалликни аниқлашдан тортиб даволашда нималарга эътибор бериш ва бош­қа масалалари қамраб олинди.

Вилоятимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" учун белгиланган улуғвор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида изчил иш олиб бориляпти. Айниқса соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган саъй-ҳаракатлар эътиборга моликдир. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" акциясининг ўтказилганлиги ҳам бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш сари қўйилган муҳим қадам бўлди.

Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан "Бирламчи тиббий -санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизмат сифатини янада ошириш" мавзусига бағишланган вилоят семинари ўтказилди.

дейди суҳбатдошимиз вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари "Нуроний"лар Кенгаши раиси Юсуфжон Аминов.

- Юсуфжон Юнусович, халқимизнинг чинакам ўзбекона удумларидан бири ёши улуғларнинг ҳурматини жойига қўйишдир. Бу қаерда ва қачон бўлмасин кексаларни давранинг тўрига чорлаш, уларга самимий эҳтиром кўрсатишдек одатларимизда намоён. Мустақилликка эришилгач эса, миллатимиз менталитетига хос шу каби ғоят муҳим хислатларимиз янада такомилига эришди. Ҳатто давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган махсус фармон ҳам кекса авлод вакилларига бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси сифатида халқимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мулоқотимиз ибтидосида аввало мазкур фармон ва унда кўзда тутилган мақсадларга тўхталсангиз?

Ваҳоб Бозорович шундай яшаган

Ваҳоб Бозорович! Бу ном ёши улуғ наманганликлар учун жуда яхши таниш ва ҳануз қадр­ли. Негаки, у ўтган асрдаги олтмиш беш йиллик (1933-1998) умрининг ўттиз саккиз йилини ҳамюрт­лари соғлиғини сақлашдек ғоят машаққатли, ғоят шарафли хизматга бағишлади. Оддий врачликдан вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи даражасига етса ҳамки, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғ­лиқни сақлаш ходими" мақомига муносиб кўрилса ҳамки ўша Ваҳоб Бозорович тимсолида қолаверди: оддий, меҳрибон, ишчан, сер­ғайрат, ҳалолу фаол.