Вилоят эндокринология диспансерида бир неча йилдирки, «Диабетлар мактаби» фаолият кўрсатмоқда. Машғулотларни муассасанинг тажрибали врач-эндокринологлари олиб боришмоқда. Тингловчилар ёшидан қатъий назар даволанувчи беморлар ва кўнгиллилардир.

Элимизнинг суюкли айёми - Наврўз умумхалқ байрами вилоятимиз соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари томонидан ҳам кенг нишонланди. Байрам шодиёналари мундарижасини меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховатни мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирлар қамраб олганлиги эътиборга моликдир.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Истиқлол йилларида барча соҳалар қатори тиббиётнинг стоматология йўналиши ҳам мисли кўрилмаган даражада юксалди. Бироқ ечимини кутаётган муаммолар йўқ эмас.

Тиббиёт соҳасини замон талаби даражасида такомиллаштириш инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Шу боис Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашиб, тизимдаги ишларни янада такомиллаштириш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бердилар. Февралга ўтиб, яна шу масалага қайтилди. 7 февраль кунги видеоселектор йиғилишида бир ой аввал белгиланган вазифалар ижроси, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ҳамда тармоқни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" бизнес марказида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг журналистлари учун семинар-тренинг ташкилланди.