- Курилди: 520
Ёруғ олам қайда эди,
қайда эдик асли биз,
Аллоҳ суйган улуғ зотлар
жон риштаси - наслимиз,
Қувонч берди, умид берди
дийдоримиз, васлимиз,
Ғам-ғашимиз елкасида
умри юкли карвон-а,
Минг ардоққа арзир она
яна ўзи парвона.
- Курилди: 488
- дейди Учқўрғон туман кўп тармоқли марказий
поликлиникаси мудири Дилбархон НАЗАРОВА.
Дархақиқат шундай. Бу эътирофу мамнуниятнинг боиси раҳбар аёл кўп йиллик фаолияти учун яқинда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиғига сазовор бўлган эди. Албатта, рағбатдан руҳланган Дилбархон опа жамоаси ютуқларини тобора кўпайтириш учун янада астойдил жон куйдирмоқда. Буни ушбу мулоқотимиздан ҳам билиб оламиз.
- Курилди: 496
- Ассалому алайкум, опажон!
- Ваалайкум ассалом қизларим!
- Яхши келяпсизми, дўхтир ая?
- Раҳмат, раҳмат!
Дилором опа ҳар куни эрталаб ишхонаси остонасидан ҳатларкан, шогирдлари ва беморларнинг илиқ муомаласидан кўнглига мунавварлик югуради. Поликлиникага кириши биланоқ ҳамшира қизлар юз-кўзларида самимият балқиб турган опанинг хузурига ошиқишади.
- Курилди: 526
ШУНИНГ УЧУН УЛАРГА БАРЧА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИБ ҚЎЙИЛГАН
Инсон учун ҳаётда биринчи галда саломатлик туради. Соғлом одамгина жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида фаолият кўрсата олади. Оиласидан бахт ва қувонч аримайди. Орзулари бир олам бўлиб, уларга етишиш учун астойдил интилишга доимо керакли куч-қувват топишга эришади. Атрофга завқ-шавқ билан боқади. Эртанги кунини нурли тасаввур этади. Агар шу жиҳатдан қарасак, саломатлик посбонларининг иши ғоят эътиборга сазовор. Уларнинг элга хизмати - юртга чинакамига равнақ олиб келади. Айниқса, беморланиб, нажот кутиб яшаётганлар буни чуқур ҳис қилишади. Дардига дармон берадиган, ярасига малҳам қўядиган оқ халатли оқ кўнгил шифокорларни олқишлашиб, кўнгилларидаги эҳтиромли туйғуларини зўр мамнуният билан изҳорлашдан чарчашмайди. Ўзгалар ташвишида яшаб, ўзгалар саломатлиги ҳақида қайғуриб, кеча-кундуз ҳаловатдан кечиб, халқига хизмат қиладиган бу касб эгаларига ихлосу ҳавас билан қарайдиган ёшлар оз эмас.
Биргина вилоятимиздаги тиббиёт коллежларида таълим олаётган ўқувчиларнинг сони юзлабгина эмас, минг-минглаб экани ҳаётий ҳақиқат. Аслида, шундай бўлиши табиий ҳамдир. Ахир турмушимизда шифокорлар ҳар куни, ҳар вақт, ҳар жойда керакку! Ҳатто оила шифокори деган атама бежизга бугунга келиб тез-тез тилга олинмаяпти. Ҳозирда қизлар учун наинки ошпазлик, тикувчилик, балки ҳамширалик ҳам ҳамишалик керакли касблиги яққол кўриниб турибди.
Биз байрам арафасида Наманган шаҳри, Косонсой ва Чустдаги тиббиёт коллежларига ташриф буюриб, у ерда касб эгаллаётган аълочи ва жамоатчи қизлар билан суҳбатлашдик. Ҳар бирларининг ўзлари ва устозлари тўғрисидаги фикрларини тингладик, истиқлолли юртимиз равнақига фаол ҳисса қўшиш иштиёқидаги саъй-ҳаракатлари билан яқиндан танишдик. Қуйидаги интервьюларимиз ана шу тарзда тайёрланди.
- Курилди: 1039
"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан аҳолига давлат томонидан даволаш-профилактика муассасаларида кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар бепул кўрсатилиши белгилаб қўйилган. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари айрим хизматлар қўшимча ҳисобланади ва у пул тўлаш орқали амалга оширилади.