- Курилди: 765
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкилланган бу галги семинар "Қрим-Конго геморрогик иситма касаллигининг олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш"га бағишланди.
- Курилди: 561
"Наврўз" айёми арафасида вилоятимизда "Ҳар бир ўқувчи ва талаба эътиборда" саломатлик акцияси ташкилланди. Унинг дастлабки тадбири Наманган шаҳридаги қурилиш ва дизайн коллежида бошланди. Эрталабдан ҳунар ва билим маскани оқ халатли меҳмонлар билан янада файзга тўлди.
- Курилди: 508
Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига халқимиз томонидан тушаётган мурожаатлар қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани ҳамюртларимизни ҳам бениҳоя қувонтирмоқда. "Ассалому алайкум, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, деб ёзибди Уйчи тумани Ровот шаҳарчаси Зиёкор маҳалласида яшовчи Мўътабар Райимовна Зиямова- Менинг ушбу мурожаатномам муаммо ҳақида эмас, балки Сизга миннатдорчилигимни изҳорлашдан иборатдир. Биздек инсонларнинг дардини тушунганингиз, "Дамас" машинамизни қайтариб берилишига катта ёрдам кўрсатганлигингиз учун беҳад миннатдормиз".
- Курилди: 460
Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, комплекс, гуруҳ ва котибият раҳбарлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
- Курилди: 508
Абдулходи ИМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг
биринчи ўринбосари.
Эл соғлиги - юрт бойлиги, деган гапнинг замирида катта маъно мужассам. Соғлом одамгина жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида яшаб, меҳнат қилади, моддий неъмат яратади, маънавий-маърифий юксалишга салмоқли ҳисса қўша олади. Натижада ҳар бир инсоннинг ҳаракати самараси худди ирмоқлардай бир-бирига қўшилиб, улкан дарёни вужудга келтиради, яъни Ватанимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тўкислигига эришилади. Ва ниҳоят юртимиз бойлигига чинакамига барака киритилади. Шунинг учун соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор муттасил кучайтириб келиняпти. Айниқса, янги йилда янги қараш, янгича муносабат қарор топди. Бу борада пойтахтдан бошлаб диёримизнинг шаҳар-қишлоқлари-ю, энг чекка ҳудудларигача ўзгаришлар қилинаётгани кимни қувонтирмайди дейсиз.