- Курилди: 530
дея таъриф беришади Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиали болалар анестезиология ва реанимацияси бўлимининг олий тоифали ҳамшираси Муқаддас Деҳқоновага.
- Курилди: 681
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси ходимлари ҳар икки "меҳмон"га бирдай меҳризиёдалик қилишмоқда. Бу ерда 11 нафар врачу 78 нафар доя-ҳамширалар тиббий хизмат кўрсатишади. Уларга олий тоифали акушер-гинеколог Самидахон Исоқова раҳнамо. Меҳр-оқибат муҳити барқарорлиги туфайли ўз олдиларига қўйилган вазифларнинг изчил ва муваффақиятли бажарилиши таъминланмоқда. Биргина 2016 йилда оналар ўлими қайд этилмади, асоратланган туғруқлар ҳамда чақалоқларнинг ҳаётдан кўз юмиши бултурги йилдагига нисбатан камайди. Бу ютуқларнинг асосан уч омили бор, албатта. Улар ҳақида мухтасар фикр юритиш ҳам ҳозирги тиббиётнинг тараққиётига, тиббиётчиларнинг малака-маҳорати юксаклигини чуқур англатишга кифоя деб ўйлаймиз.
- Курилди: 560
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси,
100 дан зиёд илмий-оммабоп мақолалар ва 4 та услубий
қўлланма муаллифи Содиқжон Абдуллаев ана шундай инсон
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази консультатив-диагностика бўлими уролог врачи Содиқжон Абдуллаевнинг хонасига ҳушида бор-йўқ кекса беморни етаклаб икки киши кириб келди. Дўхтир унинг рангиданоқ анча азоб чекканини дарров пайқади.
- Қани тортинмай айтингчи, отахонни нималар безовта қиляпти? - деди мулойимлик билан.
- Аҳволлари оғир, икки-уч кундан буён яхшироқ ёзилолмаяптилар, - деди ёнидаги ўғли, - бошлари айланиб, қайт қилдилар, тош-пош тиқилиб қолмадимикин?
- Бу кексаларнинг касаллиги, қовуқда пешоб тутилган, илмий тилда аденома деймиз,- тушунтира кетди врач. - Ҳозироқ УЗИга туширамиз, қон таҳлилини ўтказамиз. Озгина чидаб турсалар бас, тезда дарддан қутултирамиз.
- Курилди: 562
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
- Курилди: 482
Уйчи туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Инсон азиз - хотира муқаддас" мавзусида тадбир ўтказилди. Дастлаб эл соғлигини муҳофаза қилишга муносиб ҳисса қўшган марҳум тиббиёт ходимлари ёдга олинди. Шундан сўнг бўлимда кўп йиллар ишлаб ҳозирда кексалик гаштини сураётган тиббиёт ходимлари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуришди.