Бетакрор умрини эзгу амаллар билан зийнатлаш инсоннинг ўз қўлида. Бу бир бора берилган имконият эканини чуқур ҳис қилиб яшаганларга бахтли кексалик насиб этади. Кўнгли ҳар кун шукронаю, фахру ғурурга тўлади. Тошбулоқлик Аҳмаджон ота Мамажоновнинг ёшлик кезлари ана шундай толебахш кечди. У аслида одамларга ҳамиша яхшиликни раво кўришни болалигиданоқ ўзлаштирган эди-да.

Уйчи ва Чортоқ туманларида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 18 мартдаги 112-сонли "Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини патронаж хизмати ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш юзасидан амалга оширилган ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи ижросига мувофиқ вилоят тиббиёт муассасаларида бир қатор муҳим ишлар амалга оширилди.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан вилоятимиз тиббиёт ходимлари ўртасидаги ҳамкорлик доираси янада кенгайиб боряпти.

Наманган шаҳридаги қурилиш ва ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи педагогик жамоаси ва ўқувчилари билан Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали ходимлари ҳамкорлигида тиббий тарғибот тадбири ташкилланди.